Президент республиканинг етакчи аёлларини шахсан ўзи табриклади

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юрт равнақи учун катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар пойтахтдаги "Наврўз" ресторанида байрам табригини шахсан Ўзбекистон президентининг ўзидан эшитишга мушарраф бўлдилар

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 4 март куни юрт равнақи учун катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ аёллар пойтахтдаги "Наврўз" ресторанида байрам табригини шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзидан эшитишга мушарраф бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.

"Бугун беҳад ҳурсандман! Пойтахтимиздаги "Наврўз" кошонасидан юрагимга ишонч, ишчанлик, хаяжон солиб қайтдим!

Ўзбекистонда болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатилади ва уларнинг иш вақти қисқартирилади

"Ишлаганлар дам олишни ҳам билиши керак. Мана, ҳамма таниқли санъаткорлар хизматингизда. Хоҳлаганингизни айтинг, уларни ҳам чақираман" — дедилар юртимиз раҳбари. Яна айтдиларки, "етмиш уч ҳам эмас, аниқ ҳисобладим, етмиш икки фоизи аёллардир, ишлаб, юрт ривожига ҳисса қўшаётганларнинг!.. Аёллар оёғи ердан узилган айрим эркак раҳбарлардан ишончлидир. Оиласини, обрўсини, келажагини ўйлайди, аёллар!"…

Гарчанд нафақада бўлсам-да, "ҳар куни сўмка кўтариб" учрашувми, тадбирга чиқиб кетадиган мендек ҳаракатдаги ижодкорга илҳомбахш сўзлармасми бу?

"Ўзим атайлаб шоирларни кўп чақирдим. Ижодкорлар уйғонсин!", деб бизни ижодга рағбатлантирганларида ҳам, "Нега соғлиқ ва тинчлик посбонларини кўп танқид қиляпман, яхши ишлашсин деяпман? Чунки бизга аввало соғлиқ ва тинчлик керак" деб таъкидлаганларида ҳам қалбимда шукроналик беҳад эди.

Квартира в новостройке - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев бухоролик онахонга янги хонадон совға қилди

Яна "ноқобил фарзанд ўстирган ота-онани қонунан жазолаш керак", —деганларида ҳамма баробар қарсак чалиб юборди. Рост-да, ота-онадаги эътиборсизлик сабаб, нега устозлар азият чекиши, жамият шикастланиши керак?..

Борсак ҳам меҳмон қиласиз, келсангиз ҳам Тошкентнинг ресторану кафеларига чорлаб, меҳмон қиласиз, дегандим кечагина наманганлик дугонам шоира Дилбар Ҳайдаровага.

Буни қарангки, юрт раҳбаримиз ҳам кузатганлар-да, меҳмон аёлларга юзланиб дедилар: "Бугун кетманглар. Тошкентликлар уйига олиб бориб, меҳмон қилади сизларни. Чунки уларни ҳамиша ҳар қаерда меҳмон қилгансизлар"…

Хуллас кўп ва хўп гапларни эшитарканман, меҳмон дастурхонгамас, мезбоннинг кўзига қарайди деганларидек, ёз ва куз неъматларини эрта баҳорда бизга илинган ҳамма мезбонларга меҳрим тўкилди! Шунданми, рақсга ҳам тушдим, соғинганларим билан дийдорлашдим.

Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова: аёллар ҳаётнинг тожи, машъали ва кўркидир

Шу куни тарихда биринчи марта Ўзбекистон президенти Зулфия мукофоти совриндорларига хужжат ва кўкрак нишонини ўз қўллари билан топширдилар!

Ҳа, биринчи президентимизнинг тарихий ишларини таъкидлаб, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшган барча давр қаҳрамонларини номини жойига қўйишга ундашлари ҳар қанча эъзозга лойиқ.

Эътибор қилинг-а, ҳар маърузаларида албатта биринчи президентимизни тилга оладилар. Кеча ишини ўрганиб, у кетгач ўрнини эгаллаган айрим раҳбарчаларга сабоқ бўлиши керак бу!

Ҳа, беҳад ҳурсандман", деб ёзади Умида Абдуазимова.

Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаева ҳам президент табригини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

"Муҳтарама Ойдин Утамуродовна!

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилакларимни қабул этгайсиз.

Эл-юртимиз сизни самарали меҳнати, эзгу фазилатлари билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, барчага ибрат ва намуна бўлиб келаётган фаол ва фидойи опа-сингилларимизнинг муносиб вакиласи сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди.

Сизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан халқимиз номидан, ўз номимдан яна бир бор табриклаб, Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳурмат ва эҳтиром билан: Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти", — дейилади табрикда.

Янгиликлар лентаси
0