Лола Каримова: аёллар ҳаётнинг тожи, машъали ва кўркидир

© IstagramЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тобора кўпроқ аёлларимиз илгари фақат эркаклар эгаллаган соҳаларда унумли фаолият юритиб, катта муваффақият ва ютуқларга эришмоқдалар. Мен бу ўзгаришларни инсоният тараққиётининг муҳим омили деб биламан, деб ёзган Лола Каримова-Тилляева

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Лола Каримова-Тилляева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мунис ва меҳрибон аёлларга яқинлашиб келаётган 8 март байрами муносабати билан табрик йўллади.

"Янги технологиялар ва илм-фан тараққиёти туфайли замонамиз жадал равишда ўзгариб бораётган бир пайтда, аёлларнинг жамиятдаги ўрни қанчалик ўзгарганлиги долзарб мавзулардан бири бўлиб келмоқда.

Тобора кўпроқ аёлларимиз илгари фақат эркаклар эгаллаган соҳаларда унумли фаолият юритиб, катта муваффақият ва ютуқларга эришмоқдалар. Мен бу ўзгаришларни инсоният тараққиётининг муҳим омили деб биламан.

Доно, меҳрибон, мунис, назокатли, меҳнаткаш аёллар ҳаётнинг тожи, машъали ва кўркидир.

Азиз аёллар, сиз борлиқнинг жон томирисиз, муҳаббат, меҳр-оқибат ва гўзаллик манбаисиз. Мен барчангизни кириб келаётган 8 март байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.
Азизларим, ҳаётингизда сизга ва оилангизга ҳамиша бахт-саодат, соғлиқ, тинчлик-ҳотиржамлик, меҳр-оқибат ва қут-барака ҳамрох бўлишини тилаб қоламан!", — деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.
Янгиликлар лентаси
0