ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Бухоро вилояти Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Мария Алиевага янги уй берилди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди.
Хабарга уруш фахрийси бўлган онахоннинг янги уйга ташрифи акс этган видео илова қилинган.