Ўзбекистонда болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатилади ва уларнинг иш вақти қисқартирилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилади, дейилган 2017-2019 йиллар учун имзоланган Бош келишувда

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 48-моддасига асосан 2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича  2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди", — деб хабар қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси порталида.

Беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди
Бош келишувда жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;

болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;

касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига  меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;

узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш тавсия этилди.

Бош келишув билан ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш чоралари ва бу борадаги айрим қоидалар белгилаб қўйилди.

Фарғонадаги "Аёллар маслаҳат маркази" хотин-қизларга кўмак бермоқда
Аёллар ва ёшларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки юқоридагиларга зид меъёрларни бекор қилиш юзасидан таклифлар бериш тавсия этилди.

Таъкидлаш лозимки, Бош келишув меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати ҳисобланади, доиравий тусга эга бўлиб Ҳукумат, касаба уюшмалари Федерацияси ва иш берувчилар ташкилотлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб беради. Келишув меъёрларининг катта қисми тармоқ ва ҳудудий келишувлар шунингдек жамоа шартномалари орқали амалга оширилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0