ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида "Олтин қалам" ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:
Журналистика соҳасида бош миллий мукофот
Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Асосий мукофотлар:
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);
Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ – 1-, 2-, 3-ўринлар);
Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:
ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун;
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун;
Энг яхши фоторепортаж;
Энг яхши матбуот хизмати.
"Олтин қалам" танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.
Шунингдек, миллий ҳамкорлар ҳамда қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва элчихоналар ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган (илова қилинади).
Танлов шартлари:
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).
Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискада) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.
Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.
Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка); муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари; паспорт нусхаси.
Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2017-йил 3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни "Туркистон" саройида ўтказилади.
Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.
Материаллар “Олтин қалам” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 3-қават (www.journalist.uz)