ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари вакиллари сўзга чиқиб, вилоятда амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берган ҳолда, ўз партияларининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш борасидаги таклифларини билдирган, деб хабар қилмоқда Зарафшон нашри.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қуйидаги қарорни эълон қилган:
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокимлигига қуйидаги таклифлар берилсин;
— иқтисодий соҳа ташкилотлари ходимлари томонидан аҳоли хонадонларини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан мавжуд муаммоли масалаларни ўрганиш, тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш каби вазифалар бажарилишини таъминлаш;
— вилоятдаги ишлаб чиқарувчи корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, уларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
— саноат салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотни кўпайтириш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни кенгайтириш;
— ишлаб чиқарувчи корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ҳамда экспорт учун ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари турларини кенгайтиришга эришиш;
— 2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
— кичик бизнес ва тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш ва амалга ошириш, уларга "Ягона дарча" марказлари орқали хизмат кўрсатишни таъминлаш;
— коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш. Бу борада иқтисодий-ижтимоий органларнинг, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва вилоятдаги тижорат банкларининг ходимларини, ҳокимликлар биринчи ўринбосарларини жалб этишнинг принципиал жиҳатдан янги амалий механизмини жорий этишга эришиш;
— ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишни давом эттириш;
— дори-дармонларнинг чекланган нархлар бўйича сотилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;
Мазкур қарор бажарилиши устидан назорат қилиш вилоят ҳокимининг ҳисоботига доир масалани сессияга киритишга масъул этиб белгиланган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Каримов) зиммасига юкланган