ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп чоршанба куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон суҳбатини ўтказган.
Трамп ва Назарбоев "минтақавий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш нақадар муҳим"лиги юзасидан ҳам муҳокама ўтказдилар, деб ёзади нашр. Спутник Қозоғистон хабарига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида "Трамп Қозоғистон Нурсултон Назарбоев бошқаруви остида мустақиллик йилларида фантастик муваффақиятларга эришган". "Бу муваффақиятларни мўъжиза деб аташ мумкин", деб қўшимча қилган Трамп.
Назарбоев суҳбат давомида республика ўз ядровий арсеналидан ихтиёрий равишда воз кечганлиги ва халқаро ҳамжамият билан ядросиз дунё учун курашни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
Трамп Назарбоевнинг ушбу позициясига тўлиқ қўшилишини айтган.
"Ядровий қуролсизлантириш ва тарқатмасликдан муҳим масала йўқ. Уни глобал контекстда ҳал этиш лозим", — деб таъкидлаган АҚШнинг янги сайланган президенти.
Назарбоев фикрига кўра, АҚШ Россия билан "терроризмга қарши кураш, Украинадаги инқирозни тартибга солиш ва глобал ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш" соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.
Ўз навбатида, Трамп "Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати якунларини ҳисобга олган ҳолда, Вашингтон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига катта умид билан қараётганини" айтган.
Томонлар шунингдек, савдо-иқтисодий, шу жумладан дўстона Қозоғистон ва Америка муносабатларини янги даражага кўтаришга тайёрликларини билдирганлар.