Назарбоев: Марказий Осиё учун жиддий таҳдид йўқ

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишНурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назарбоев Марказий Осиё давлатларига террорчилар кириб келишларидан хавфсирамаслик керак,чунки минтақадаги давлатлар тегишли чораларни кўришмоқда деб ҳисоблайди

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатларига Афғонистондан террорчилар кириб келишларидан хавфсирамаслик керак,чунки минтақадаги давлатлар тегишли чораларни кўришмоқда деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Сурия ва Ироқда террорчиларга қарши курашнинг кучайиши уларни Афғонистонга ўтишга мажбур қилади.

"Лекин бугунги кунда ошкора таҳдид мавжуд эмас. Афғонистон билан энг катта чегара Туркманистонда, сўнгра Ўзбекистон ва Тожикистон чегарадош. Менинг билишимча, бу давлатларда осойишталик ҳукм сурмоқда, улар керакли чораларни кўришмоқда. Мазкур минтақага катта хавф йўқ", — деди Назарбоев "Хабар" телеканали орқали намойиш этилган япон ОАВларига берган интервьюсида.

"Ислом Каримов Ўзбекистонга етакчилик қилган йиллари давомида кучли тартиб ўрнатди, ўз давлатида барқарорликни таъминлади, биз у ерда ҳеч қандай хавфли ҳолат юз бермаётганлигини кўриб турибмиз. У ерда сайловлар бўлиб ўтади, мавжуд сиёсатни давом эттирувчи навбатдаги президент сайланади. Бу барқарорлик ва ўз давлатини ҳимоя қилиш сиёсатидир", — деди Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Мирзиёевни президентликка номзоди илгари сурилгани билан табриклади

Шу билан бирга у террор таҳдиди "ҳамма учун ҳар доим сақланиб қолиши"ни, шунинг учун бунга тайёр туриш лозимлигини таъкидлади. Назарбоев у илгари "ушбу офатга қарши курашиш учун жаҳон давлатлари коалициясини тузишни таклиф қилган"лигини эслатиб ўтди.

"Бирор-бир давлат бундан ҳимояланган, деб ҳисоблаш нотўғри, бу исталган жойда содир бўлиши мумкин. Бу душман кўриниб турадиган фронт эмас. Бир киши теракт содир этиши мумкин, бу одамларга хотиржам яшаш имконини бермайдиган мафкура. Шунинг учун 21 асрнинг бу офати устидан ғалаба қозониш учун ҳаммамиз, айниқса йирик давлатлар бирлашиши лозим", — деб ҳисоблайди Қозоғистон президенти.

Янгиликлар лентаси
0