Назарбоев Мирзиёевни президентликка номзоди илгари сурилгани билан табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Назарбоев ўртасида суҳбат конструктив, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. 2016 йил 3 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевни республика президентлигига номзоди илгари сурилгани билан табриклади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ўзбекистон билан муносабатларни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда
"Телефон суҳбати давомида республика президенти Шавкат Мирзиёевни 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловларида номзоди илгари сурилгани билан табриклади", — дейилади Қозоғистон президенти матбуот-хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.

Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабарига кўра эса Мирзиёев ва Назарбоев ўртасида суҳбат конструктив,икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтган.

"Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Томонлар турли вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида эришилган ўзаро келишувлар ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганидан мамнуният билдирдилар", — дейилган хабар матнида.

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаганлар.

Янгиликлар лентаси
0