Қозоғистон Ўзбекистон билан муносабатларни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда

© Sputnik / СтрингерЎзбекистон байроғи
Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда қўшма корхоналар ва савдо уйлари очиш бўйича келишувларга эришилди

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни бундан буён янада кучайтиришга хайрихоҳлик билан қарайди, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қўшма савдо уйлари ва бизнес форумлар ташкил этилади

"Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сентябр ойида Самарқандга қилган ташрифи Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги уфқини очди. Ҳукумат делегацияларининг ўзаро ташрифлари ва бўлиб ўтган музокаралар жанубий қўшнимиз билан иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасида ижобий тасаввур бермоқда", — деди Идрисов парламентдаги чиқиши чоғида.

"Биз Ўзбекистон билан 2017-2023 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ва имзолаш заруриятини эътироф этдик", — деди вазир.

Бундан ташқари, у "қўшма корхоналар ёки нефт, нефт маҳсулотлари, автомобил, машинасозлик, электротехника маҳсулотлари етказиб бериш бўйича савдо уйлари ташкил этиш борасида келишувларга эришилганини"  маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0