Ўзбекистон сайловдан кейин ЕОИИга кириш ҳақида ўйлаб кўради - эксперт

© фото из личного архиваПлеханов номли РИУ доценти Мария Ермилова
Плеханов номли РИУ доценти Мария Ермилова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик иқтисодчи Мария Ермилова Ўзбекистон ва ЕОИИ аъзоларининг ушбу иттифоққа қўшилишда ўзаро қизиқиш борлиги ва ушбу йўлдаги муаммо ва таҳликалар ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik, Антон Курилкин. Ереванда Евроосиё иттифоқининг биринчи Халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. ЕОИИ ва Ўзбекистоннинг келажакдаги ҳамкорлиги ҳақида Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети, Молия бошқаруви факультети доценти Мария Ермилова сўзлаб берди.

— Ўзбекистонда ЕОИИга қўшилишга қизиқиш борми, Евроосиё иттифоқи ҳам шуни хохлайдими?

— Интеграция қилиш учун ўзаро қизиқиш бор. ЕОИИ Тошкентнинг ушбу иттифоққа қўшилишини истайди.  Бунинг сабаблари бир нечта: мамалкатлар орасидаги товар алмашиш даражаси, Ўзбекистоннинг ривожланган темирйўл тизими ва мамлакатнинг стратегик жойлашган ўрни ҳам.

Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди

Тошкент қандай фикрда эканлиги ҳозирча номаълум. Ислом Каримов доимо мамлакат бетарафлигини сақлашга ҳаракат қилиб келган, лекин ундан кейинги раҳбарлар ЕОИИ ва Россия билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга таёр.   

Ўзбекистон биринчи президенти вафотидан кейин мамлакатда кичик қайта қуриш бошланди. Ҳокимият интеграцияни чуқурлаштиришга бел боғлаган. Ўзбекистон корхоналари Божхона Иттифоқи мамлакатлари бозорларида ўз улушларини сақлаб қолиши керак. Ташқи сиёсий муҳит ҳам Тошкентга босим ўтказмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлди, Тожикистон ҳам Иттифоққа кириш истагини билдирди. Ўзбекистон Шимол ва Шарқдан Евроосиё иттифоқи аъзолари билан “ўраб олинган”.

— ЕОИИга кириш Ўзбекистон учун қандай самара берган бўлар эди?

— ЕОИИга киришнинг иқтисодий натижалари ҳақида гапиришдан олдин, бир нарсага аниқлик киритишимиз керак: бугунги кунда иқтисодий қарорлар сиёсий сабабларга кўра қабул қилинмоқда. Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши билан ҳам вазият шундай. Республика раҳбарияти ЕОИИга аъзо бўлиш,  Хитой билан ўрнатилган изчил алоқаларга зарар еткизиши мумкинлигидан хавотирда. Асли эса бундай эмас. Хитой ва ЕОИИ мамлакатлари (Айниқса Россия ва Қозоғистон) орасида чамбарчас ҳамкорлик ўрнатилган.  

ЕОИИ аъзо давлатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иттифоқи ягона валютага ўтиши мумкин

Ташқи иқтисодий ва сиёсий муносабатларни сақлаб қолишдан ташқари, Республика раҳбарияти биринчи навбатда мамлакат ичидаги вазият ҳақида ҳам ўйлаши керак. Бу борада муаммолар бор.

Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражаси камаймоқда. Қўшнлар билан бўлаётган муаммолар ҳам иқтисодий кўрсатгичларга салбий таъсир қилмоқда. Бугунги кунда Россияда юз бераётган иқтисодий кризис натижасида автомобиллар савдоси камайишини кутиш мумкин. Ишлаб чиқарувчиларга савдо ҳажмини ошириш керак бўлган пайтда – бозор ҳажми қисқармоқда. 

Яна бир муаммо – меҳнат миграцияси. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бугунги кунда ЕОИИ мамлакатларида юридик ва молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Айни дамда Иттифоқнинг бошқа мамлакат фуқаролари учун – бундай муаммоллар йўқ. Иш берувчилар ҳам кўп ҳолларда Божхона Иттифоқи мамлакатлари фуқароларини ёлламоқда.

Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: келажакда Катта Евроосиё ҳамкорлиги ташкил қилиниши мумкин
Устига устак, иқтисодий кризис вақтида Россия иқтисодида иш ўринлари кескин камайиб бормоқда. Бу ҳам ўз навбатида Ўзбекистон иқтисодига салбий таъсир кўрсатиб, ишсизлар сонини ортирмоқда. Кўплаб Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатларида иш изламоқда (керакли иш ўринлари эса – ҳали яратилмаган). Ишсиз уйда ўтириш эса – ҳеч кимнинг ҳаётини яхшиламайди.

Ва ниҳоят, Тошкент транспорт хизматларидан мўмайгина даромад олиши мумкин эди. Ҳукумат буни тушунади, лекин бунинг учун Россия ва Қозоғистон билан ҳамкорлик лойиҳалари ташкил қилиш керак.

Ушбу муаммоларнинг барчасини ЕОИИга аъзо бўлиш билан ҳал қилиш мумкин. Бу Ўзбекистон учун қўшни мамлакат бозорларига кириш, мигрантлар олдидан юридик тўсиқларни олиб ташлаган ва транспорт хизматларидан даромад олиш имкони яратган  бўлар эди.

Москва халқаро автосалони 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Москва автосалони: Автоваз ва Ravon янги моделлари

Ўзбекистон автомобил саноатини ва Россия автомобил бозорини мисол сифатида олсак. Россияда кризис туфайли автомобил савдоси сусаймоқда, бир қарашда бозорда сотиладиган автомобиллар сони ўсишига имкон йўқдек туюлмоқда. Лекин аслида бундай эмас. Бугун россияликларнинг автомобилга бўлган талаби ўзгарган. Энди автомобил —  ҳашам эмас, оддий транспорт воситаси сифатида қабул қилинмоқда. Айниқса катта шаҳарларда. Ravon маҳсулоти эса (собиқ UZDaewoo) икки катта ютуққа эга, улар: маҳсулот нархи ва тежамкорлиги. Аҳоли даромади камайган вақтда тежамкор маҳсулотга талаб кучаяди. Шунинг учун россия бозорида юз бераётган ўзгаришлар ўзбек автомобиллари савдоси ошишига олиб келиши мумкин. ЕОИИга аъзо бўлиш эса солиқ ва божлар ҳажмини камайтириб, харидор учун автомобил якуний нархини пасайтиришга олиб келади. Бу эса, албатта,  маҳсулотнинг бозордаги рақобатбардорлигини оширади.

Собиқ СССР мамлакатлари орасида иқтисодий иттифоқ муқаррар

ЕОИИга аъзо бўлиш, меҳнат миграция соҳасида ҳам ютуқларга олиб келиши мумкин. Бир томондан Божхона Иттифоқи мамлакатдан кетаётган мигрантлар олдида тўсиқларни камайтириб уларни ишга ёллашни осонлаштиради. Иккинчида эса, Ўзбекистонга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш имкони яратади. Бундай мутахассисларга бугунги кунда, масалан саноатда ва IT соҳаларида талаб бор.

ЕОИИга кириш Ўзбекистон иқтисоди учун қандай муаммолар яратиши мумкин?

— Бу соҳада маълум муаммолар бор. Бугунги кунда ЕОИИ аъзолари икки гуруҳга бўлинган: бир томондан ривожланган иқтисодга ва аҳоли турмуш даражаси юқори бўлган Қозоғистон ва Россия,  иккинчи томондан эса – иқтисоди ўртача ривожланган Белоруссия ва Арманистон. Иттифоққа аъзо бўлгандан кейин маълум вақт давомида салбий натижалар  бироз ошиши мумкин, чунки янги шароитга мослашиш учун бироз вақт керак бўлади.

— ЕОИИга аъзо бўлиш жараёни қанча вақт талаб қилиши мумкин?

— Янги аъзолар қабул қилишдан олдин Евроосиё иттифоқи ўзининг юридик ва молиявий соҳаларида тартиб ўрнатиши керак. Ундан ташқари Иттифоқ ўзининг обрўсини ошириш устида ҳам ишлаши керак. Собиқ СССРнинг айрим мамлакатларида (масалан Украинада) Евроосиё иттифоқини СССРни қайта тиклаш ҳаракати сифатида қабул қилишмоқда. Уларнинг тасаввурича, ЕОИИга аъзо бўлиш, автоматик равишда бошқа мамлакатлар билан муносабатларни чеклашга олиб келади. Албатта, бу нотўғри.

ЕАЭС давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Назарбаев: ЕОИИ бу иқтисодий уюшма, ҳеч ким СССРни тикламоқчи эмас
ЕОИИ раҳбарияти бугунги кунда чет эл мамлакатларининг турли ташкилотлари ва йирик корхоналарини ҳамкорликка чорламоқда. Бу ўз навбатида рақобатбардош маҳсулот яратиш ва иқтисодни ривожлантириш имконини беради. ЕОИИни бошқа мамлакатлардан ажратиш эса – аъзо мамлакат маҳсулотларининг рақобатбардорлиги тушишига олиб келади.

Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистоннинг ЕОИИга дарҳол аъзо бўлишини кутиш керак эмас. Сайловлар натижасини кутиб туриш керак. Сайловда ғолиб чиққан номзодга эса, мамлакат янги иқтисодий ва сиёсий дастурини яратиш учун вақт керак бўлади. Аъзо бўлиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳам ташкилотга кириш учун анча вақт керак бўлади. Кўплаб маслаҳат ва музокаралар ўтказиш, айрим расмий масалаларни ҳал қилиш керак бўлади.

Ўзбекистон раҳбарияти бетарафлик сиёсатини сақлаб қолишга қарор қилса нима бўлади?

— Шундай бўлган тақдирда ҳам, қўшнилар билан муносабатлар бузилмайди. Бугунги кунда ЕОИИ ва Россиянинг ўзи ҳам Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Муносабатларни бекор қилишни ҳеч ким истамайди. Устига устак, ЕОИИ ва Ўзбекистон бир-бирига маънавий ва маданий жиҳатдан яқин. Бунга биргаликда кечган тарих сабаб. Хитой билан бундай ўзаро яқинлик ва тушуниш йўқ.

Янгиликлар лентаси
0