Собиқ СССР мамлакатлари орасида иқтисодий иттифоқ муқаррар

Oбуна бўлиш
Собиқ Иттифоқ мамлакатлари нима сабабдан иқтисодий интеграция қилишларига тўғри келиши, Евроосиё иттифоқи қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва уларнинг сабабларига белоруссиялик иқтисодчи изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Бугунги кунда собиқ Иттифоқ мамлакатларига иқтисодий иттифоқ кераклигига ҳеч ким шубҳа қилмайди, дейди Белоруссиялик иқтисодчи Елена Семак.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев: ШҲТ ва ЕИИ “оғма” ташкилотларга айланиб қолмаслиги лозим
Биз буни Украина мисолида кўрдик, Европа Иттифоқи томонидан берилган барча имтиёзларга қарамасдан, Украина ва ЕИ орасида савдо иқтисодий алоқалар жуда суст, чунки Украина иқтисоди ҳали ЕИ бозорига маҳсулот етказиб бериш даржасига етгани йўқ. Ҳар бир мамлакат ўз маҳсулоти харидоргир бўлган жойга боради. Бизни, Европа Иттифоқида ҳеч ким қучоқ очиб кутаётгани йўқ. Иккинчидан у ерга борган тақдиримизда ҳам, биз уларнинг ривожланган иқтисодидаги рақобатга бардош бера олмайди.

Шунинг учун ҳам собиқ Иттифоқ мамлакатлари ўзаро иқтисодий ҳамкорлик қилишдан бошқа иложи йўқ, лекин ушбу иттифоқ қандай кўринишда бўлиши керак? Ким ким билан иттифоқ тузиши керак?

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг шакли бугунги кунда қуёшни эслатади. Барча аъзо мамлакатлар Россия билан кучли иқтисодий алоқаларга эга, лекин иттифоқнинг бошқа мамлакатлари орасида алоқалар ҳақида бундай деб бўлмайди. Мисол учун: Қозоғистон ва Россиянинг ўзаро иқтисодий алоқалар кучли, Арманистон ва Россияники ҳам, лекин Қозоғистон ва Арманистон орасида иқтисодий алоқалар жуда суст. Қозоғистон ва Беларус орасида ҳам иқтисодий алоқалар сезилар-сезилмас.

Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси - Sputnik Ўзбекистон
Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси
Умуман айтганда, интеграциялашган давлатлар учун фақат бир мамлакат – яъни Россия билан иқтисодий алоқаларга умид қилиш – бу яхши эмас. Чунки вақт ўтиши билан иқтисодда ўзига хос номутаносиблик вужудга келади ва ҳар бир мамлакат бошқа ҳамкор қидиришга мажбур бўлади.

Буни оддий мисолда тушуниш мумкин: сиз ишлаб чиқарган маҳсулотни фақат битта харидор бўлган бозорда сотиш яхшими ёки бир неча харидорлар бўлган бозорда? Ҳар бир мамлакат иқтисодий алоқалари хилма-хил ва ҳамкорлар сони ҳам мумкин қадар кўпроқ бўлиши керак. Диверсификация ва рақобат ҳар доим иқтисод ва жамият фойдасига ишлайди.

Иккинчи масалага келсак бу иқтисодий муносабатларнинг сиёсатдан устунлиги. Сиёсат қанчалик кучли бўлмасин, иқтисодий алоқалар барибир ундан ҳам кучлироқ, давомийроқ.

ЕОИИ аъзо давлатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иттифоқи ягона валютага ўтиши мумкин
Сиёсий алоқалар кучли бўлишига қарамасдан,  иқтисодий асос бўлмаса – ўзаро ҳамкорлик барибир ривожланмайди. Масалан, МДҲ доирасида кўплаб ҳамкорлик шартномалари ва бошқа ҳужжатлар имзоланган бўлишига қарамасдан, ҳамкорлик даражаси йиллар давомида айтарлик ўзгаргани йўқ. Ёки бунинг акси, Грузия МДҲдан расман чиққан бўлса-да, собиқ Иттифоқ мамлакатлари билан мавжуд бўлган барча иқтисодий алоқалар жуда яхши сақланиб қолинган ва давом этмоқда.

Бутун дунё тажрибаси, етук иқтисодчилар ҳеч бир мамлакат якка тартибда ривожлана олмаслигини, иқтисодий интеграция муқаррар эканлигини таъкидлашмоқда. Гап фақат ким билан иттифоқ тузишда. Қайси мамлакат бизга кўпроқ нафақат иқтисодий балки геоиқтисодий ўсиш имконини бериши мумкинлигида…

Янгиликлар лентаси
0