ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитининг асосий мавзулари: террорчиликка қарши кураш, Суриядаги тинчлик ўрнатиш ва жаҳон иқтисодиётини барқарорлаштиришдир.
БРИКС саммити билан бир вақтда Ҳиндистон пойтахтида Владимир Путин ва Нарендра Моди иштирокида Россия – Ҳиндистон иккиёқлама саммити бўлиб ўтади.
Россия президенти Ҳиндистон бош вазири билан савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилиши режалаштирилган. Ундан ташқари Путин Ҳиндистон ва Россия ҳакморлигида қурилаётган "Куданкулам" атом электр станциясининг иккинчи энергия блоки ишга туширилиш маросимида иштирок этади.
БРИКС – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, ХХР ва ЖАР иштирокидаги давлатлараро уюшма бўлиб у ер юзида яшаётган аҳолининг қарийб яримини – 2,83 млн кишини ўз ичига олган.
— Сиз, тез-тез ЕОИИ ва Ипак Йўли Иқтисодий камари уюшмаларини интеграция қилиш ҳақида гапиргансиз. БИРКСдан бундай ташаббусларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш мумкинми?
Жаҳон иқтисодиёти ва молия тизимида мураккаб вазият сақланиб қолмоқда, глобал молия кризиси оқибатлари ҳалигача енгиб ўтилгани йўқ. Ушбу муносабат билан, айрим мамлакатлар тўпланиб қолган муаммоларни протекция усули билан, фаолияти мавҳум бўлган Тинч океани мамалкатлари ҳамкорлиги (TTP) ва Атлантика океани Савдо ва Сармоя ҳамкорлиги (TTIP) каби ташкилотлар тузиш йўли билан ҳал қилишга уринаётгани бизни афсуслантирмоқда.
Россия ва бизнинг БРИКСдаги ҳамкорларимиз очиқ ва тенг ҳуқуқли (бировларни камситиш ҳуқуқига эга бўлмаган), Жаҳон савдо ташкилоти принципларига асосланган иқтисодий ҳудудлар тарафдорларимиз.
Эсингизда бўлса, 2015 йилнинг 9 июлида Уфада ЕОИИ ва ШҲТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда йирик регионал ва регионлараро инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бир вақтда, биз келажакда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Ипак йўли Иқтисодий камарини биргаликда қуриш ғоясини таклиф қилдик.
БРИКС мамлакатлари ҳамкорлиги ушбу ташаббусни амалга ошириш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Ушбу отаклифимизни Ҳиндистон қўллаб-қувватлайди деб умид қиламиз. Ушбу мавзу БРИКС ва БИМСТЕК раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган Гоадаги учрашувда давом эттирилишига ишончим комил.
— Ҳиндистондан Россия чегарасигача бўлган ҳудудни кўз олдимизга келтирсак, унинг оддий эмаслигини тушунамиз. Сизнинг фикрингизча, яқин 10 йил ичида ушбу ҳудудда қандай муаммо ва чақириқлар энг муҳим бўлади?
Россия ва Ҳиндистон чегаралари орасида жойлашган ҳудудда вазият мураккаблигича қолади. Хусусан, Афғонистондаги вазият бизни безовта қилмоқда. Ушбу мамлакатга террорчилик, экстремизм ва наркотик моддаларнинг ноқонуний оборотига қарши кураш учун қатъий ҳаракатлар керак.
Россия ва Ҳиндистон Афғонистонда, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, миллий ярашув жараёни тарафдори. Биз шунингдек Афғонистонга ички хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишда, наркотикларга қарши курашда ва ижтимоий-иқтисодий ривожни таъминлашда ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилишга таёрмиз.
Кенг кўламли маънода айтганда – бизнинг мамалкат ушбу ҳудудда пайдо бўладиган хавфсизлик чақириқларига тезлик билан жавоб қайтариш ва уни чеклашда қатнашишга ҳам таёр. Бу борада Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти муҳим рол ўйнаши керак. ШҲТ бугунги кунда ўз чегараларини қадам ба қадам кенгайтириб бормоқда. Ҳиндистон ва Покистон ҳам ташкилотга кириш арафасида турибди. Ташкилот ўзаро ишончни ошириш ва таҳдидларга биргаликда жавоб бериш усулларини мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда.
Ўзаро низоларни бартараф қилишда ҳамкорларимиз кўмагида Россия томонидан олға сурилаётган “интеграцияларни интеграция қилиш” стратегияси, яъни Евроосиёда ягона иқтисодий ҳудуд яратиш ташаббуси ҳам муҳим ўрин тутиши керак. Бундай ҳамкорлик ушбу ҳудудни умумий ривожланиш жараёнига қўшилишига ва унинг барқарорлигига хизмат қилади.
— БРИКС саммитлари доимий равишда ўтказилиб келмоқда, лекин саммитлар якуний декларациялари орасида ҳеч нарса ўзгармаяпти. БРИКС доирасидаги ҳамкорлик янада мазмунли, самарали ва аниқ бўлиши учун нима қилиш керак?
БРИКС – бу кўп қиррали дунё яратиш элемнтларидан биридир. Ушбу “бешлик” қатнашчилари, халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларига амал қилган ҳолда, БМТнинг марказий ролини тасдиқлашади. Бизнинг мамлакатлар ўзга мамлакатларга тайзиқ ўтказиш ва мамлакат суверенитетини чеклаш сиёсатига қарши. Биз халқаро муаммоларни, жумладан Сурия можаросини ҳал қилишда ҳам ҳамфикрмиз.
Шунинг учун ҳам, саммитлар якуний декларацияларида ҳам – авваломбор халқаро ҳуқуққа амал қилиш ва БМТни марказий тартибга солувчи орган сифатида тасдиқлаш — давлатлараро муносабатларнинг асосий тамойили сифатида белгиланади. Ғарб мамлакатлари ўзларининг бир тарафлама нуқтаи назарларини сингдиришга уринаётган бир вақтда, бундай қараш – алоҳида мазмунга эга бўлмоқда.
Бугунги кунда БРИКС мамлакатлари орасида, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда 30 дан ортиқ муассасалараро ҳамкорлик турлари йўлга қўйилган.
Ҳамкорликнинг бир мисоли сифатида Янги ривожланиш банки (ЯРБ) ва умумий маблағи 200 млрд долларга тенг бўлган Шартли валюта резервлари маркази ташкил қилиниши бўлиши мумкин.
БРИКС давлатлари, жумладан, “йигирмалик гуруҳи” доирасида ҳам доимий равишда Жаҳон Савдо ташкилоти доирасида ҳам яқинлашишга ҳаракат қилмоқдамиз.
БРИКС доирасида ҳамкорлик ўзининг натижаларини бера бошлади. Ушбу йўналишда ишлашни давом эттириш ва “бешлик” учун қизиқарли бўлган ҳамкорлик мавзулари топиш ва уларни мустаҳкамлаш йўлида ишлаш керак деб ҳисоблайман.