ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Кеча бутун Германия бўйлаб мамлакатнинг Трансатлантик Савдо ва Сармоялар ҳамкорлиги TTIPга қўшилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Германиянинг энг катта шаҳарларини қамраб олган ушбу намойишларда 320 минг киши иштирок этган. Жумладан Берлинда 70 минг, Гамбургда 65 минг, Кёльнда 55 минг, Франкфурт-Майнда 50 минг, Штутгартда 40 минг, Мюнхенда 25 минг ва Лейпцигда 15 минг киши. Ташкилотчилар айтишига қараганда, ҳаво яхши бўлганида бундан ҳам кўп киши тўпланган бўлар эди. Геча Германияда кун узун ёмғир ёғди.
Намойишчилар талаби, TTIP шартномасини имзолаш жараёнини очиқ-ойдин олиб бориш. Айни дамда ушбу музокаралар Европа ва АҚШ раҳбарияти томонидан ими-жимида, кенг оммага эълон қилинмасдан олиб борилмоқда.
“Биз америкага ёки бошқа мамлакатлар билан савдо шартномалари тузишга қарши эмасмиз, лекин ТТIP ва CETA шартномалари яширин равишда, демократик жараёнларни четлаб ўтган ҳолда қабул қилинмоқда. Бу эса Европани қўрқитмоқда”, — дейилган Германия Табиат Фонди жамоат ташкилоти вакиллари баёнотида.
“Биз ТТIP ва CETA шартномаларини имзолаш жараёни очиқ ва ҳалол бўлишини истаймиз. Ушбу талаб амалга оширилмагунича биз кўчадан кетмаймиз. Биз АҚШ таклиф қилган Арбитраж судларига қаршимиз. Биз иш берувчилар ва профсоюзлар фақат бозор иқтисодиёти субъекти сифатида қабул қилинишига қаршимиз”, — дейишди намойишчилар ўз талабларида.
Германия канцлери Ангела Меркель ушбу шартномалар имзолаш тарафдори, чунки унинг фикрига кўра бу Германияда қўшимча иш жойлари яратишга имкон берар экан. Лекин Германия вице-канцлери Зигмар Габриэль айтишига кўра, TTIP шартномасини йил охиригача имзолаш – кўп соҳаларда АҚШга устунликни бериб, Европа манфаатларига путр еткизиши мумкин.
TTIP (Transatlantic Trade and Investment Partnership) — яъни Трансатлантик Савдо ва Сармоялар ҳамкорлиги. Ушбу лойиҳа Америка ва Европа мамалкатлари орасида дунёда энг катта божсиз савдо ҳудуди тузишни назарда тутган. Бир йил олдин шартнома шартлари, тасодифан жамоатчиликка маълум бўлганидан кейин, Европа мамалкатларида, айниқса Германияда аҳолининг катта қисми томонидан шиддатли қаршиликка дуч келди.
Чунки ушбу шартнома, Ташкилот қонун ва қоидалар мамалкат қонуларидан устун бўлишини, хусусан, ташкилот арбитраж суди қарори мамлакат судлари қароридан устун туриши назарда тутилган. Ундан ташқари, TTIPда қабул қилинган экология талаблари бугунги кунда Европада амал қилаётган нормалардан анча паст бўлиб, у заҳарли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва экологияга зарар келтирувчи саноатларнинг фаолиятини чекламайди. Учинчидан Европа меҳнат қилувчилар ҳуқуқлари жиддий чекланиши, профсоюлар имкониятлари эса бутунлай йўққа чиқарилишидан хавотирда.
Бугунги кунда TTIPга аъзо мамалкатлар АҚШ, Канада, Мексика, Швейцария, Лихтенштейн, Норвегия ва Исландия.