ТОШКЕНТ, 22 марта, Sputnik матбуот хизмати – "Sputnik.Мнения" сўровига асосан, французларнинг кўпчиллиги (59%), «мамлкатда иқтисодий вазият ёмонлашмоқда» деб ҳисоблайди. АҚШ ва Буюк Британия аҳолисининг 37 % и мамлаката иқтисодий тушкунлик юз бермоқда деб ҳисоблайди. Маълумотлар Populus, Forsa ва Ifop изланиш компаниялари томонидан Sputnik учун ўтказилган.
Франция аҳолиси мамлакатда иқтисодий ривожланиш бўлишга ишончсизлик билай қарайди. Сўралганларнинг 5 % мамлакатда иқтисодий вазият яхшиланади деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг учдан бири (33%) ҳеч қандай ўзгариш сезмаган. АҚШ ва Буюк Британия аҳолисининг 34 % ва 27 % иқтисодий ўзгаришларни сезмаган.
Германия аҳолиси мамлакат иқтисоди ҳақида энг кам қайғурадиганлар экан. Аҳолининг 58 % мамлакатда иқтисодий вазият ўзгармаган деб ҳисоблайди, 22 % — ёмонлашмоқда деб ҳисоблайди ва 17 % иқтисодий вазият яхшиланмоқда деб ҳисоблайди.
Сўровлар АҚШ ва Буюк Британияда Populus компанияси томонидан, 2016 йил 3-4 феврал кунлари ўтказилди. Германияда – Forsa компанияси томонидан 4-8 феврал кунлари, Францияда – iFop, томонидан 3-5 феврал кунлари ўтказилди. Сўровда Буюк Британияда — 1047 киши, АҚШда — 1004 киши, Германияда – 1002 киши ва Францияда – 1499 киши қатнашди.