ШҲТ Ҳудудий Антитеррор Тузилмаси Ҳиндистон ва Покистон билан ишлай бошлади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишШҲТ ҲАТТ ўқув-машғулотлари
ШҲТ ҲАТТ ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ ҲАТТ махсус хизматлари экспертларидан ташкил топган ишчи гуруҳ 2017 йилда террорчи, сепаратист ва экстремиистик гуруҳларга қарши биргаликда кураш режасини кўриб чиқади.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилотининг Ҳудудий Антитеррор Тузуми  (ШҲТ ҲАТТ) Олма-Отада бўлиб ўтган 29 сессиясида, бошқа масалалар қаторида Ҳиндистон ва Покистон махсус хизматлари билан ишчи алоқалар ўрнатиш масалаларини ҳам кўриб чиқади.

ШҲТ ҲАТТ таркибига бугунги кунда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

ШҲТ ҲАТТ кенгаши, ташкилот аъзоларига хавф солаётган, террорчи, сепаратист ва экстремист гуруҳларга қарши махсус хизматлар экспертларининг 2017 йилда режалаштирилган ўзаро ҳамкорлик ва биргаликда қаршилик кўрсатиш тадбирлари режасини кўриб чиқади.

Кун тартибига шунингдек ШҲТ ҲАТТ махсус хизматлари экспертлари ишчи гуруҳи томонидан 2017-2018 йилларда Интернетдан террорчилик, сепаратизм ва экстремизм  мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилади.

 

Янгиликлар лентаси
0