Ўн бир йиллик танаффус: Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг қайта жонланиши

CC BY 2.0 / upyernoz / Tajik-Uzbek BorderЎзбекистондаги чегара-назорат пункти
Ўзбекистондаги чегара-назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятига бир кунлик дўстона ташриф уюштирди. Бундай сафарга узоқ вақтдан бери гувоҳ бўлмаган эдик, деб ёзади Спутник Қирғизистон муаллифларидан бири Эсен Шишкараев

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Sputnik Қирғизистон Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг истиқболлари хусусида мақола чоп этди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари меморандум имзоладилар
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг муваққат президенти этиб тайинланганидан сўнг, расмий Тошкентнинг Душанбе ва Бишкек билан муносабатлари илиқлашгани сезилмоқда. Ўзбекистон томон алоқаларни қайта тиклашга ҳаракат қилаётгани, муносабатларни янгилаш учун шароитлар яратишга тайёрлиги ҳақида "сигнал"лар бераётгани яққол кўриниб турибди. Республиканинг янги раҳбарияти томонидан вилоят ҳокимликларига айрим регионлар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумларни ишлаб чиқиш ва имзолашга рухсат берилганинг ўзи ҳам катта қадам деб айтиш мумкин. Ахир шу пайтгача маҳаллий регионал раҳбарлардан фақат ва фақат "ҳамма нарсани Тошкент ҳал қилади" деган жавобни эшитиш мумкин эди, дея ўз фикрларини баён этган мақола муаллифи Эсен Шишкараев.

"Расмий Тошкентнинг янгича сиёсати қандай имкониятларни яратиши, ҳамкорликдаги иқтисодий лойиҳалар, ер-сув муаммолари сингари ва бошқа кўплаб масалалар ечими — очиқ Ўзбекистон олдидаги истиқболлар хусусида мутахассислар эндиликда жўр овозда гапирмоқдалар.

Агар Ўзбекистон келгуси йилдан бошлаб иқтисодий муносабатлардаги чекловларни босқичма-босқич бекор қилиб борса, бутун Фарғона водийси тамомила бошқача кўринишга келади", — деб ёзган муаллиф.

"Ахир, эндиликда турли мамлакат фуқароларига айланган аҳоли ўртасида қариндошчилик ришталари собиқ Иттифоқ давридан буён сақланиб келади", — дея қўшимча қилган у.

Шишкараевнинг ёзишига қараганда, Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқалари 2005 йилда барбод бўла бошлаган. Бир-бирига қўшни икки мамлакат ўша йилдан бошлаб чегара яқинидаги савдо имкониятларини секин-аста йўққа чиқарган.

Назорат-ўтказиш пункти - Sputnik Ўзбекистон
Унгар-Тоо ҳодисасидан сўнг: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларини яна очди
"Улар ўз фуқароларига бу ҳолатни "мамлакат ички бозорини Қора-сув шаҳридан кириб келаётган Хитой молларидан ҳимоялаш" дея изоҳлаган эдилар. Шу пайтга қадар маҳаллий даражадаги ҳар қандай алоқаларга чек қўйилган эди, фақатгина чегарачиларимиз ҳасадга лойиқ даражада тез-тез, у ҳам бўлса бирон ҳодиса юзасидан учрашиб турардилар", — деб ёзади у.

"Тўғри, мамлакатлар ўртасида иқтисодий муносабатлар сақланиб қолинган эди, аммо улар кўпроқ "орқаваротдан" амалга ошириларди: товарлар чегаралардаги расмий назорат пунктлари орқали эмас, балки "махсус" йўллаклардан "контрабанда" моллар сифатида ташиларди", — деб қўшимча қилади муаллиф.

Мақола муаллифининг ёзишига қараганда, чегаранинг икки томонида ўз қариндошлари билан алоқаларни йўқотган одамлар айниқса бундан кўп жабр кўрган. "Чегарани кесиб ўтиш учун чегарачиларга дафн маросими ёки тўйга чақирилган телеграмма-таклифномани тақдим этиш лозим эди. Аммо бу ҳам чегарадан ўтишга рухсат учун кафолат бўла олмасди", — деб ёзади Шишкараев.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонга кириб келадиган Қирғизистон фуқаролари учун мамлакат ҳудудида вақтинча яшаш тартиби қатъийлаштирилган. "Бизнинг фуқаро албатта меҳмонхонада жойлашиши, милиция участкасида рўйхатдан ўтиши ва қариндошлариникида ўн бир кечадан ортиқ қолмаслиги лозим эди".

Бундай шароитларда, тадбиркорлик фаолияти нари турсин, ҳатто, қариндошчилик ришталарини ҳам сақлаб қолиш мураккаблашди, деб ёзади муаллиф.

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Бишкек билан муносабатларимиз ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ривожланади
Қўшниларнинг расмий тадбирлари ҳам эндиликда алоҳида кечган, "фалон йиллардаги" каби биргаликдаги маданий-оммавий ва спорт тадбирларига ўрин қолмаган эди. "Ҳатто, туман ва вилоят маъмурияти раҳбарлари ҳам ўзаро муносабатларни батамом узишга мажбур бўлган. Ўзбекистон бизнинг вилоятлар томонидан йўлланадиган таклифларни инкор этар, аммо ўзи ҳам биз томонни ҳа-деганда таклиф қилавермас эди. Шу боис, маъмурий-ташкилий муносабатлар ҳам анча пасайиб кетди", — деб ёзади муаллиф.

Аммо сентябр ойи бошида, Ўзбекистон томон Қирғизистоннинг учта йирик вилоятидан делегация аъзоларини Андижонга таклиф қилган вақтдан бошлаб ҳаммаси ўзгарган. "Натижада, 1 октябр куни мамлакат Бош вазири ўринбосари Мухамметкалим Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси расмий делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятига дўстона ташриф уюштирди. Буни тарихий воқеа сифатида қабул қилиш керак", — деб ёзади муаллиф.

"Кейинги ўн бир йилда биринчи марта Қирғизистон раҳбарлари, маданият, санъат ва спорт арбобларидан иборат 130 кишилик делегация Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади

Бу учрашув очиқ ва ижобий руҳда кечди. Делегация регион ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ жабҳалар билан яқиндан танишди, шунингдек, қўшни регион вакиллари билан учрашди. Хусусан, бу учрашув учун Андижонга Наманган ва Фарғона вилоят вакиллари келган эдилар. Давлат ва маҳаллий идора ходимлари бир-бирлари билан танишиб, истиқболда муносабатларни ривожлантириш борасида келишиб олдилар.

Абдулазиз Камиловнинг Алмазбек Атамбаев билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ саммитидан олдин Камилов Атамбаев билан учрашди
Эндиликда тўп биз томонда ва Ўш ёхуд Жалолобод ҳам (қанчалик ноодатий жаранг топмасин) дўст Ўзбекистон вилоятларидан делегацияларни қабул қилиши мумкин. Аммо, шуни айтиш лозим-ки, муносабатларнинг янгиланиши нафақат иқтисодий кўрсаткич, балки, халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам яхши қўшничилик, баъзан ҳатто қариндошчилик ришталарига асосланган муносабатлар учун ҳам керак. Қолаверса, бу дўстлик асносида одамларнинг жонига тегишга улгурган чегарага доир муаммолар ҳам ўз ечимини топса не ажаб…

Ўзбекистоннинг янги ҳукумати қўяётган сўнгги қадамлардан келиб чиққан ҳолда, минтақа учун муҳим аҳамият касб этиши кутилаётган 2017 йилни кутиб қоламиз", — дея ўз мақоласига якун ясаган муаллиф.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи-назаридан фарқ қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0