Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари меморандум имзоладилар

© Правительство КРЎзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари вакиллари
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош вилоятлари вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоятлар ҳокимлари чегара олди туманларида яшовчи аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда учрашиб туришга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудлари (ҳар бир томондан учтадан вилоят) ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар, деб хабар беради Sputnik Қирғизистон Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Ҳужжатга Ўзбекистон томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимлари ҳамда Қирғизистон томонидан Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари ҳокимиятлари раҳбарлари имзо чекдилар. Меморандум Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги қирғиз делегациясининг ташрифи доирасида қабул қилинди.

Вилоятлар ҳокимлари чегара олди туманларида яшовчи аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда учрашиб туришга келишиб олдилар. Шунингдек, қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ўзбек делегациясининг Қирғизистонга жавоб ташрифи режалаштирилмоқда.

Чегарачилар - Sputnik Ўзбекистон
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги вазият барқарор

Қирғизистон делегациясининг ташрифи 1 октябр куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар билан Андижон Давлат Университети, темир йўл вокзали, “Дўстлик уйи”, Хўжаобод туманидаги 10-умумтаълим мактабида учрашувлар ўтказилди. Олтинкўл тумани Далварзин маҳалласидаги замонавий русумда қурилган аҳоли тураржойларини кўздан кечириб, Асакадаги "GM Uzbekistan" автомобиль заводига ташриф буюрдилар.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ўш ва Боткен вилоятлари ҳокимиятларининг ваколатли вакиллари, Ош мэри, оқсоқоллар ҳамда маданият арбобларидан иборат делегация ҳамда учрашув иштирокчилари учун кун якунида Ўзбекистон санъат усталари ҳамда  Қирғизистондан келган санъаткорлар томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.

Янгиликлар лентаси
0