Унгар-Тоо ҳодисасидан сўнг: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўз чегараларини яна очди

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевНазорат-ўтказиш пункти
Назорат-ўтказиш пункти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон томон музокараларни ҳудуддан ИИВ ходимларини олиб чиқиб кетган. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳудудда август ойи охирига қадар вазият жуда таранг эди.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон Унгар-Тоо туманидаги баҳсли ҳудуд бўйича муаммоларни бартараф этишгач, икки давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна ўз фаолиятини тиклаганлиги хабар қилинмоқда.

"19 сентябр куни 08.00дан бошлаб ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари одатий тартибда фаолият юрита бошлади", — деб хабар қилинди душанба куни Қирғизистон чегара хизмати расмий сайтида.

Қирғизистон президенти матбуот-хизмати хабарига кўра, шанба куни Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган. Шундан сўнг, якшанба куни Ўзбекистон томон Унгар Тоо участкасидан ИИВ ходимларини олиб чиқиб кетган.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари: Ўзбекистон билан чегара яқинида қўшни мамлакат милиционери қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон бош вазири ўринбосари: чегара яқинида ўзбекистонлик милиционер қўлга олинди
Қирғиз ОАВ журналистларининг текширувларига кўра 2006 йилда президент Курманбек Бакиев даврида қирғиз-ўзбек чегарасидаги Унгар-Тоо тоғидаги баҳсли ҳудуд ўзбекларга тегишли эканлиги ҳақида ҳужжат имзоланган. Унгар-Тоонинг умумий майдони 45 гектарга тенг. 2013 йилда Ўзбекистон Унгар-Тоода ўз чегара постини ўрнатишга урингани чегара атрофида низо келтириб чиқарганди. Ўшанда томонлар тинч келишув йўлини танлашган ва “Кербен” радиореле станцияси ўз ишини давом эттирганди.

Янгиликлар лентаси
0