МДҲ саммитидан олдин Камилов Атамбаев билан учрашди

© Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевАбдулазиз Камиловнинг Алмазбек Атамбаев билан учрашуви
Абдулазиз Камиловнинг Алмазбек Атамбаев билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Икки тарафлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ечимини топиш учрашувнинг асосий мавзусига айланди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун Бешкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.  

Ўзбек-қирғиз ҳамкорлигнинг долзарб масалалари ҳамда мавжуд бўлган муаммолар ечимини топиш учрашувнинг асосий мавзусига айланди.

Абдулазиз Камилов  Ўзбекистон томони мавжуд бўлган барча масалалар борасида “ўзаро ҳурмат ва қўшничилик урф-одатларига асосоан, ижобий кайфият билан”, ишлашга таёр эканлигини хабар қилиди.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ўзаро муносабатларни фаоллаштириб,  мавжуд бўлган муаммоларни конструктив йўл билан ҳал қилиш учун, иккала томондан ҳам жиддий сиёсий ирода намоён қилинган.

Камилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини ўтовчи Шавкат Мирзиёевнинг саломини еткизди.

Эслатиб ўтамиз, 16-17 сентябрда Бешкекда МДҲ раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. Саммитда Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Белоруссия президентлари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, Молдова бош вазири, Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари ва Украина элчиси қатнашиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0