Эксперт: Россиянинг Марказий Осиё учун чегараларни ёпиши нотўғри қарор

© Sputnik / Самвел Сепетчян / Медиабанкка ўтишЧегарадаги назорат маскани
Чегарадаги назорат маскани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегараларни ёпиш мигрантларнинг Россия ҳудудида ноқонуний ишлаш йўлларини қидиришларига олиб келиши мумкин

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik, Мария Шелудякова. Сиёсатшунос Аждар Куртов Афғонистон ва Марказий Осиёдан мигрантлар оқимининг кучайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш йўлини айтди – ҳудудда янги иш ўринларини яратиш зарур.

Чегараларни ёпиш ва Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этиш Россияга миграция муаммосини ҳал қилишда ёрдам бермайди, деди Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти Аждар Куртов Sputnik мухбири билан суҳбатда.

2016 йилда россиялик депутатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви сабабли мигрантлар оқимининг кучайишидан хавфсираб бир неча марта Марказий Осиё мамлакатлари билан чегараларни ёпишни таклиф қилишганди.

Мария Захарова - ТИВ расмий вакили - Sputnik Ўзбекистон
Интеграция ва ривожланиш Ўрта Осиёни хавфдан сақлаб қолади – Мария Захарова

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова шанба куни чегараларни ёпиш нотўғри қарор бўлишини билдирган ва мамлакатлар ўртасида алоқаларни яхшилашга чақирган, зеро интеграция "терроризм ва экстремизм хавфини узоқлаштиришини" қайд этганди.

"Марказий Осиё мамлакатларидан Россияга мигрантлар оқимининг кучайиши эҳтимоли жуда кам, — деб ҳисоблайди Куртов. — 1990-йиллардаги вазиятдан фарқли ўлароқ, ҳозирда толиблар бутун мамлакат ҳудудини назорат қилишмаяпти ва шимолга, Марказий Осиё томонга юриш ҳақида гапиришмаяпти".

Сиёсатшунос 1990-йиллар ўрталарида Афғонистонда анчагина кескин вазият пайдо бўлганини – толиблар Қобулда ҳукумат тепасига келишгани ва ўз ҳокимиятларини бутун мамлакат ҳудудига жорий этишганини эслатди. Ўшанда Афғонистондан собиқ совет давлатлари ҳудудига қочоқларнинг кириб келиши кузатилган, Марказий Осиё давлатлари чегараларига жангариларнинг ҳам яқинлашиши кузатилганди, деди Куртов.

Кремль, Москва - Sputnik Ўзбекистон
Россия миграция қонунчилигини такрор бузган чет эллик депорт қилиниши мумкин

Ўшанда, деди у, қочоқлар оқими хавотирли бўлмаган. Гап миллионмас, бир неча минг киши ҳақида борган: "Ўшанда катта хавф пайдо бўлмаган ва ҳозир ҳам бўлмайди". Оқим асосан Россия эмас, Тожикистон томонга бўлган.

"Бироқ Афғонистондан бўладиган таҳдид Россияга ушбу давлатдан эмас, балки Марказий Осиё республикаларидан қочоқлар ёки мигрантлар оқимига сабаб бўлиши мумкин. Лекин миграциянинг асосий сабаби ҳудудда хавфли таҳдид пайдо бўлгани сабабли у ердан қочиш эмас, балки пул ишлаш бўлади", — деди эксперт.

Чегараларни ёпиш назоратсиз меҳнат миграцияси хавфини бартараф этмаслигига Куртовнинг ишончи комил. Аксинча, таъкидлади у, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисининг аксарият қисми Россияда ишлаш учун ноқонуний йўлларни қидира бошлайди.

Бироқ буни ҳал қилишнинг йўли бор — бу мамлакатлар фуқаролари ишлагани четга чиқиб кетишларининг олдини олиш учун ҳудудда янги иш ўринларини яратиш лозим.

Вячеслав Бочарников - Хован қабристонидаги можарода айбланувчилардан бири - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Хован қабристони собиқ директори мигрантларни товон тўлашга мажбурламоқчи бўлган

"Россиянинг Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграцион сиёсати ўзаро ҳамкорликда хусусан, Марказий Осиё ҳудудида янги иш ўринлари яратишга қаратилган, — деди сиёсатшунос. — Шу тарзда мигрантлар оқими камаяди, аҳоли шароитлар ҳар доим ҳам қулай бўлмаган чет давлатда эмас, ўз уйларида ишлашни маъқул кўришади". 

Москвадаги Хован қабристонида юз берган тўқнашувдан кейин россиялик депутатлар илк бор чегараларни вақтинчалик ёпиш зарурати ҳақида гапиришганди. Россия давлат думаси вице-спикери Игор Лебедев ўшанда мигрантларни қабул қилишда танаффус қилишни таклиф этганди.

Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли равишда ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларини эгаллаб турган "Толибан" радикал гуруҳи йирик шаҳарларга ҳужум қилишга ўтди. Шунингдек, мамлакатда “ИД” террорчилик гуруҳининг таъсири кучаймоқда.

Янгиликлар лентаси
0