ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Терговчилар Хован қабристони собиқ директори Юрий Чабуевга ва “Соғлом миллат” фонди асосчиларидан бири, ҳуқуқшунос Александр Бочарниковни қотиллик ташкил қилишда айблашмоқда, РИА Новости "Коммерсант" хабарига асосан.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Москванинг Хован қабристонида 200 киши иштирокида оммавий муштлашиш бўлиб ўтган, ва унинг натижасида уч Тожикистон фуқароси қурбон бўлган ва 23 киши жароҳатланган эди. Тергов маълумотларига кўра, можаро қабристонда хизмат кўрсатишдан олинадиган фойда туфайли келиб чиққан.
“Коммерсант” нашри ёзишига кўра, оммавий муштлашиш сабаби бу оддий жанжал эмас, балки Чабуев қабристонда ишлаётган Тожикистонлик мигрантларни ўз назорати остига олмоқчи бўлганидир. Қабристон директори “уларни фойданинг бир қисмини тўлашни ёки умуман ишламасликни талаб қилган”.
Бочарников жанжалдан кейин биринчи бўлиб ҳибсга олинди. У безорилик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланмоқда. Тергов Қўмитаси фикрига кўра Хован қабристони (энди собиқ) директори Юрий Чабуевни можаро ташкилотчиси деб ҳисоблайди.
Терговчилар бўлиб ўтган воқеани “уюшган гуруҳ томонидан олдиндан режалаштириб икки ёки ундан ортиқ кишини ўлимига олиб келган жиноят” ва “безорилик” деб баҳоламоқда. Ушбу жиноятни ташкил қилишда айб Юрий Чабуев ва Александр Бочарниковга қўйилмоқда.
Воқеанинг яна бир тафсилоти ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бу Тожикистон
Ушбу иш юзасидан Москванинг Пресня суди томонидан 14 киши ҳибсга олинган. Улар орасида собиқ полиция ходими Никита Мошенко ҳам бор.