ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Афғонистондан келаётган хавф туфайли Ўрта Осиё билан чегараларни ёпиш – тўғри қарор эмас, интеграцияни ривожлантириш эса ушбу ҳудуддан террорчилик ва экстремизм хавфини узоқлаштиради деди Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова.
Мария Захарова "Право знать!" телекўрсатувида иштирок этиб, журналистнинг Ўрта Осиё томонидан тарқалаётган хавф туфайли, Россия учун ушбу ҳудуд билан муносабабларини тўхтатиб чегараларни ёпиш вақти келмадимикин, деган саволига қўйидагидек жавоб берди.
“Менинг фикримча, чегараларни ёпиш – бу муаммони ҳал қилмайди, лекин назорат – албатта бўлиши керак. Қаттиққўл миграция сиёсати кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Ўз манфаатларини тушуниш ва уларга эришиш – бу, албатта, устувор тушунчалар, лекин шу билан бир қаторда, интеграцияни ривожлантириш – ушбу мамлакатларга иқтисодий ривожланиш ўрнига, одамлар онгини, айниқса кам таъминланган одамлар хаёлини, осонлик билан эгаллаб олиши мумкин бўлган экстремизм, террорчилик, наркотик ва бошқа нарсалар эгаллаб олишини — олдини олади”, —деди дипломат.
“Ушбу мамлакатлар ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, Афғонистон томонидан Ўрта Осиё ҳудудига солинаётган хавфларни бартараф қилишда – бизниинг имкониятларимиз шунчалик кўп бўлади. Афсуски, Афғонистонда Вашингтон бошқаруви остидаги кучлар пайдо бўлганидан буён, ушбу хавф ўн баробар кучайди десак адашмаймиз”, — деди Мария Захарова сўзининг охирида.