ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия ИИВ Россияга кириш ва чиқиш тартибини мукаммаллаштиришга қаратилган қонунчилик лойиҳасини мамлакат Давлат думаси ҳукмига ҳавола қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати расмий сайтида хабар қилинган.
"Янги қонунчилик лойиҳасига кўра, Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида, Москва ва Ленинград вилоятларида истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар биринчи марта мамлакатга кириш-чиқиш тартибини бузадиган бўлса, суд томонидан уларнинг депортация қилинишини бекор қилиш мумкин бўлади", — дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия ИИВ томонидан ушбу қонунга миграция қонунчилигини бир йил давомида қайта бузган чет эл фуқаросини Россиядан депорт қилиш тўғрисида қўшимча киритишни таклиф этган.