Ўмон Султонлиги элчиси: Ўзбекистон замонавий ва изчил ривожланаётган давлатга айланди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Ислом Каримовнинг барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслари республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга кўмаклашмоқда, дея қайд этди Ўмон султонлиги элчиси Муҳаммад Саид ал-Лавати.

ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мустақилликнинг 25 йиллиги байрами арафасида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммад Саид ал-Лавати ўз табрик ва истакларини йўллади, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ўзбекистонда байрам. - Sputnik Ўзбекистон
Мехмет Гунал: “Ўзбекистон мустақилликдан кейин улкан муваффақиятларни қўлга киритди”
Элчининг сўзларига кўра, мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлабоқ Ўзбекистон ўз ҳудудида истиқомат қиладиган фуқароларнинг миллий ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан ишонч билан бормоқда.

"Дунёнинг етакчи демократик давлатларидаги илғор тажриба ва муваффақиятлар асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Конституцияси давлат ва жамиятни изчил ривожлантириш, уларнинг демократик ислоҳотлар бардавомлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадидаги ўзаро ҳамкорлиги учун зарур шароитларни яратди. Шу тариқа, республика мустақил ривожланиш йиллари давомида инсон ва унинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган замонавий ва изчил ривожланаётган давлатга айланди", — деб таъкидлаган Муҳаммад Саид ал-Лавати.

"Мамлакатда иқтисодиёт барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича эришилган муваффақиятлар хорижий элларнинг экспертларида алоҳида қизиқиш ва ҳурмат уйғотмоқда. Шу нуқтаи назардан, республикада узоққа мўлжалланган сиёсат олиб борилаётгани энг юқори баҳога сазовордир. Қулай бизнес муҳитининг яратилгани, хусусийлаштириш жараёнларининг чуқурлаштирилиб, хорижлик сармоядорларга имтиёз ва енгилликлар тақдим этилгани, шунингдек, чет эллик шериклар билан ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамлангани миллий иқтисодиётнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашмоқда", — дея эътироф этди у.

Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Хартмут Кошик: Германия Ўзбекистон қиёфасида ўзининг кучли ва ишончли шеригини кўради
"Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2016-йилнинг “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилиниши ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги кенг қамровли ишларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтарди, деб ҳисоблайман. Республикангизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва эзгулик муҳитининг ҳукм сураётгани юқори марралар қўлга киритилишига кўмаклашаётган муҳим омил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бу кўпмиллатли ва кўпдинли давлат қатор мамлакатлар учун толерантликнинг тантанаси сифатида намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ўзбекистон турли миллат ва элатларнинг вакиллари учун умумий уй бўлиб қолган.

Мамлакатда олиб борилаётган ташқи сиёсат ҳақида тўхталар эканмиз, давлатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувидаги фаоллигини қайд этиш зарурдир. Кўпгина халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланадиган Ўзбекистон жаҳондаги кўп давлатлар билан самарали ҳамкорликни қўллаб-қувватламоқда. Республиканинг ташқи сиёсий йўли минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликка йўналтирилган. Президент Ислом Каримовнинг барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслари республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга кўмаклашмоқда.

Хитой манзараси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон–Хитой: халқлар фаровонлиги йўлидаги ҳамкорлик
Ўмон Султонлиги ва Ўзбекистонни илиқ дўстона муносабатлар бир-бирига боғлайди. Ўзаро делегациялар ташрифларининг алмашувлари мунтазам тус олган савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2009-йили Ўмонга буюрган ташрифи томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишлари муштарак эканлигини англатади.

Жўғрофий жиҳатдан бир-биридан узоқда жойлашган бўлишига қарамай, давлатларимизни умумий тарихий илдизлар бирлаштириб туради. Шу боисдан қайд этиш жоизки, бой тарихий-маданий меросга эга бўлган Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик, шубҳасиз, устувор ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон ислом ва жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларнинг Ватани ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқини яқинлашиб келаётган байрам — Мустақилликнинг 25 йиллик юбилей санаси билан табриклар эканман, республика ва унинг аҳолисига бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилайман", — дея ўз табригига якун ясаган элчи.

Янгиликлар лентаси
0