Мехмет Гунал: “Ўзбекистон мустақилликдан кейин улкан муваффақиятларни қўлга киритди”

Oбуна бўлиш
Туркия парламенти аъзоси, профессор Меҳмет Гунал Тургутоглу Мустақиллик байрами муносабати билан ўзининг самимий табрикларини изҳор этди.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида хорижий мамлакатлар ижтимоий-сиёсий доиралари вакилларининг ушбу муҳим байрам муносабати билан ўзбек халқига йўллаган қутловномалари келиши давом этмоқда, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Хартмут Кошик: Германия Ўзбекистон қиёфасида ўзининг кучли ва ишончли шеригини кўради
Хабарда айтилишича, навбатдаги табрик Туркия Буюк Миллат мажлисининг Бюджет ва режалаштириш комиссияси аъзоси, Европа кенгаши Парламент ассамблеяси аъзоси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Меҳмет Гунал Тургутоглу томонидан йўлланган.

"Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди, эътиборга сазовор бунёдкорлик салоҳиятини амалда намойиш этгани ҳолда ўта муҳим вазифа — дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олиш учун мустаҳкам заминни шакллантиришга улгурди", — деб таъкидлаган профессор.

"Буюк меросни замонавий имкониятлар билан моҳирона уйғунлаштирган Ўзбекистон ўз йўлидан бориш ҳамда бошқа мамлакатлар тажрибасидан нусха кўчирмаслик юзасидан қатъий қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликка қатор таҳдид ва хавф-хатарлар мавжудлигига қарамасдан, республика тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолишга муваффақ бўлдики, бу омилларсиз бугунги замонавийлик ва тараққиётни тасаввур қилиш асло мумкин эмас.

Мен барча ўзбекистонликларни тобора яқинлашиб келаётган мустақилликнинг юбилей байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Туркия Ўзбекистон муваффақиятларидан қувонишини қайд этишни истар эдим. Бизнинг ишончимиз комилки, бугунги кунда халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган Ўзбекистон бундан кейин ҳам изчил ривожланишда давом этади", — дея қўшимча қилган Мехмет Тургутоглу.

Янгиликлар лентаси
0