Хартмут Кошик: Германия Ўзбекистон қиёфасида ўзининг кучли ва ишончли шеригини кўради

© Sputnik / Савельев Виталий / Медиабанкка ўтишБундестаг
Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналарига мустақиллик байрамининг 25 йиллик юбилейи муносабати билан ўзбек халқи номига йўлланган табрикномалар келиши давом этмоқда, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бу табрикларда самимий қутловлар ва эзгу тилаклар билан бирга мамлакатимиз мустақил ривожланиш йиллари давомида турли жабҳаларда қўлга киритган муваффақиятлар эътирофи ҳам ўз ифодасини топган. "Жаҳон" АА хабари асосида.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Тюрденев: биз Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражасини қадрлаймиз
Масалан, ушбу қутлуғ байрам арафасида Германия Бундестагининг аъзоси, ГФР ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги кўчиб келганлар ва миллий озчилик масалалари бўйича мамлакат федерал ҳукуматининг вакили Хартмут Кошик ҳам ана шундай қутлуғ қутловларни йўллаган, дейилади хабарда.

"Германия Федератив Республикаси 1991 йил 31 август куни ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон Республикасини биринчилардан бўлиб тан олган ва Тошкентда ўз элчихонасини очган мамлакатлардан биридир.

Ҳадемай ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайдиган ёш давлат — Ўзбекистон Республикаси халқи тарихининг илдизлари асрлар қаърига бориб туташади, унинг маданий мероси эса умумжаҳон аҳамиятига молик.

Шуни мамнуният билан қайд этишни истар эдимки, муваффақият билан ривожланиб бораётган Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар ўзбеклар заминида истиқомат қилаётган немис диаспораси фаровонлигига ҳам хизмат қилмоқда. Мустақиллик мамлакатда яшайдиган немисларгагина эмас, балки бошқа миллат ва элатлар вакилларининг эркин ривожланиши учун ҳам қулай шароит яратди.

Ўзбекистондаги немис диаспораси вакилларидан келаётган кўп сонли мактублар орқали шуни яхши биламанки, улар Ўзбекистонни ўз Ватани деб билишгани ҳолда мамлакат фаровонлиги йўлида елкама-елка туриб меҳнат қилишмоқда.

Немис диаспораси мамлакатда муносиб ўринларига эга бўлишгани ҳолда, ўзларини мустақил Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаролари сифатида ҳис этишади.

Германия федерал ҳукумати Ўзбекистон қиёфасида ўзининг кучли ва ишончли шеригини кўради.

Янгиликлар лентаси
0