Ўзбекистон–Хитой: халқлар фаровонлиги йўлидаги ҳамкорлик

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишХитой манзараси
Хитой манзараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Ўзбекистонга давлат ташрифи олдидан икки мамлакат мунособатларининг бугунги ҳолатига назар.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Олдин хабар берганимиздек, 21 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Икки мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу ташриф олдиндан, келинг, Ўзбекистон-Хитой мунособатларининг бугунги ҳолатига бир назар ташлайлик.   “Жаҳон” ахборот агентлиги хабари асосида

ХХР ТИВ раҳбари Ван И ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Хитой ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди

Ушбу ташриф ХХР биринчи котиби Ли Цзинпиннинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади. Ташриф, Хитой сиёсий ва тадбиркор доираларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада чуқурлаштири ва кенгайтиришга бўлган интилишидан дарак беради.

Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги энг муҳим шериклари ва йирик сармоядорларидан бири бўлиб қолмоқда. 

Узоқ муддатли ва самарали Ўзбекистон — Хитой мулоқотининг асосий тамойиллари Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тўғрисидаги шартнома (2005), Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация (2012), шунингдек, 2013 йили имзоланган Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларацияда муҳрлаб қўйилган. Умуман олганда, Ўзбекистон — Хитой алоқаларининг шартномавий-ҳуқуқий замини турли йўналишларни қамраб олган 220 дан ортиқ ҳужжатдан иборатдир.

Газ ўтказувчи қувур - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи лойиҳаси йил охиригача якунланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил август ойида Хитой Халқ Республикасига буюрган давлат ташрифи икки томонлама мулоқотнинг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Ташриф чоғида Қўшма баёнот, 2014 — 2018 йилларга мўлжалланган Стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш дастури, 6 миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдордаги 80 дан ортиқ иқтисодий, молиявий ҳамда сармоявий битим ва шартномалардан иборат салмоқли ҳужжатлар имзоланди. 

Жаҳон иқтисодиётидаги беқарорлик шароитда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми, ўтган йили 4 миллиард АҚШ долларидан ошди, жорий йилнинг январ-апрел ойлари давомида эса бу кўрсаткич 1,4 миллиард долларни ташкил қилди.

Фарғонаазот корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси биринчи NPK ўғитлар заводини қурди

Мамлакатимиз бозорида Хитой сармояси иштирокидаги 650 дан зиёд корхона фаолият кўрсатаётгани ҳам ХХР ишбилармонлар ҳамжамияти томонидан Ўзбекистонга нисбатан қизиқишнинг ўсиб бораётганини яққол тасдиқлайди. Ўзбек бозорини яқиндан ўрганиш учун Тошкентда ушбу дўст давлатнинг 75 та етакчи фирма ва компанияси ўз ваколатхонасини очган. 

Сармоявий шериклик Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 2010 йили имзоланган Нохом-ашё ва юқори технология соҳаларидаги ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Хитой бизнес субъектлари Ўзбекистондаги қатор янги саноат гигантлари, жумладан, Деҳқонобод калий ўғитлари ва Қўнғирот сода заводи қурилишида иштирок этди. ХХР тадбиркорлари кўмагида республикамиз ҳудудида электр техникаси маҳсулотлари, мобил телефонлар, қурилиш техникаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Huаwеi компанияси томонидан Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон минтақаларининг телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича 20 та лойиҳа амалга оширилди. ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда чиқарилаётган модем, смартфон ва бошқа ускуналарга миллий ҳамда хорижий бозорларда талаб катта.

Буюк Ипак Йўли ёдгорлиги. Самарқанд - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой Ипак йўлида транспорт ҳаракатини осонлаштиришга келишди

Ўзбекистоннинг жўғрофий жойлашиши боис ХХР билан транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳам тобора ривожланмоқда. Хитойдан Европа давлатларига маҳсулотлар ташиш мамлакатимиз ҳудуди орқали амалга оширилмоқда. Биргина Навоий аэропотида фаолият кўрсатаётган Халқаро интермодал хаб орқали 2015 йили 1,8 минг тонна юк ташилди. Бундан ташқари, стратегик жиҳатдан нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим бўлган лойиҳанинг амалга оширилишида, яъни “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган 19 километрдан зиёд масофали темир йўл тоннели қурилишида Хитой фирмалари фаол қатнашдилар.

Ўзбекистон ва Хитой кўп асрлик тарихга, ноёб маданият ва улкан интеллектуал салоҳиятга эга. Бу давлатлараро гуманитар ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш, икки мамлакат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида яқин шериклик муносабатларини ўрнатишга имкониятлар яратишни, шунингдек, ўзаро маданий алоқаларни кенгайтиришни тақозо этди.

Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

Хитойда 2013 йили Ўзбекистон тадқиқотлари ва маърифий алмашувлари Маркази тузилди. Унинг мутахассислари республикамизда рўй бераётган замонавий жараёнларни кузатиб бормоқдалар. 2010 йилдан бошлаб ХХР Марказий миллатлар университетида ўзбек тили ўқитилмоқда. Шанхай Халқаро тадқиқотлар университетида алоҳида ўзбек тили кафедраси фаолият кўрсатмоқда. 

ХХРнинг қатор шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ҳафталиги ўтказилганини самарали маданий ҳамкорликнинг мисоли сифатида тилга олиш мумкин. Шу билан

Вонг Кар-Вайнинг Буюук устоз фильмидан саҳна - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Хитой киноси кунлари ўтказилади
бирга, Хитойнинг кўпгина йирик мегаполисларида — Пекин, Шанхай ва бошқа шаҳарларида таниқли ўзбек рассомларининг республикамиз замонавий ҳаёти ва тараққиётининг турли қирраларини ўзида акс эттирган ижодий ишлари кўргазмаси бўлиб ўтди. ХХР ижодий жамоалари ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивалининг доимий иштирокчилари ҳисобланади. 

Ўзбекистон-Хитой алоқаларининг айни ҳолати —  икки мамлакат халқларининг туб манфаатларига ҳамда ҳозирги замон талабларига мос келади. Шу ўринда икки мамлкат раҳбарларининг учрашуви ушбу мунособатларни янада ривожлантириш учун қўйилган яна бир илғор қадам бўлади, дейилган ахборот агентлиги мақоласида.

Янгиликлар лентаси
0