ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасида йил якунига қадар “Ипак йўли иқтисодий камари”қурилиши доирасида автомобил ҳаракати борасида янги келишув имзоланади, деб хабар қилди журналистларга автомобил ва дарё транспорти бошқармаси раҳбари.
Исмоиловнинг тахминига кўра, ҳужжат йил якунига қадар имзоланиши кутилмоқда.
Лойиҳанинг мақсади имтиёзли шарт-шароитларда Шарқдан Ғарбга тўғридан тўғри маҳсулот етказиш учун савдо йўлагини ташкил этиш. Хитой томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 40 миллиард доллар миқдоридаги жамғарма ташкил этилди.
Ушбу маблағ темир йўллар, автотрассалар, саноат парклари ҳамда энергетика лойиҳалари йўлида сарф этилади.