Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

Oбуна бўлиш
Қирғизистон Бош вазири Темир Сариевнинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳани қисқа фурсатда амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикасида маблағ етарли.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг биринчи босқичи 2016 йилда бошланади, хабар қилади Қирғизистон Республикаси Бош вазири, Қирғизистон Республикаси ҳукумати сайтида.

"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бизга денгизга йўл очиб беради. Ҳозирда Хитой билан темир йўл изи кенглиги борасида келишув олиб борилмоқда",- деди Темир Сариев.

Сариевнинг айтишича, Хитойда темирйўллар деярли барча регионларни ўзаро бир-бири билан боғлайди. Ва бу лойиҳа шубҳасиз, иқтисодиёт ривожланишига туртки бўлади.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2016 йилда бошланади. Қирғизистон Бош вазири Темир Сариевнинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳани қисқа фурсатда амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикасида маблағ етарли.

 

Янгиликлар лентаси
0