ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси Самарқандда Samarkand-NPK ўғитлар заводини қуриб битирди, деб хабар берди Самарқанд ҳокимияти вакили.
NPK ўғитлар – бу азот, форфор ва калий моддаларини турли нисбатда бирлаштириган ўғит тури.
“Самарқандхимё” АЖ асосида қурилган завод қуввати – йилига 240 минг тонна NPK ўғит ишлаб чиқаради. Қўшма корхонаси Хитойнинг Jiangsu Right Machinery Group Co., Ltd компанияси билан ҳамкорликда қурилган эди.
АО “Самарқандхимия” 1954 йилда дастлаб иш бошлаган. Ҳозирги вақтда завод қуввати — йилига 25 минг тонна аммофос ишлаб чиқариш.
“Ўзкимёсаноат” ДАЖ, мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида, 2018 йилга қадар Навоий вилоятида қиймати 380 млн доллар бўлган завод қуришга қарор қилган. Завод қуввати йилига 145 минг тонна фосфорли, 150 минг тонна NPK ўғитлар ва 650 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Заводни Марказий Қизилқумда, фосфорит моддалар конида жойлаштириш режалаштирилган.