Пластик хирург: қирғизистонлик аёллар табиий кўкрак қанақа бўлишини унутиб қўйишган

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишМиллий либослардаги қирғиз қизлари
Миллий либослардаги қирғиз қизлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пластик жарроҳликка мурожаат қилиш истагида бўлган ҳар учинчи мижозга рад жавоби берилиши сабаби ва сунъий гўзалликка бўлган қизиқувчанлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида аёллар гўзаллиги билимдони Дмитрий Прокопьев гапиради.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Сўнгги вақтларда табиат йўл қўйган “хато”ни пластик жарроҳлик йўли билан тўғрилаш жуда оммалашиб кетди. Айниқса, мегаполисда яшасангиз бу ҳолатни аниқ ҳис қиласиз. Атрофдаги ҳар учинчи аёл юзи устида пластик жарроҳ “ишлагани” шундоққина сезилиб туради… Спутник Қирғизистон мухбири айнан шу мавзуда пластик жарроҳ митрий Прокопьев билан суҳбатлашди.

Туғруқхонадаги бола. - Sputnik Ўзбекистон
Гинеколог: қирғиз аёллари контрацепция ўрнига абортни маъқул кўришади!

— Сиз билан учрашишдан қўрқдим, тўғриси. Биласизми, нега? Хаёлимда, суҳбат давомида юзимга тикилиб, камчиликларимни излашингиздан қўрқдим. Мисол учун, бурунни сал кичрайтириш лозим, лабни эса озгина шишириш керак, деб “ташҳис” қўйишингиздан қўрқдим. Аёлларга қараганингизда, хаёлингизда кимда қандай камчилик борлигини санай бошлайсизми-йўқми?
— Тўғри, кўчада кетиб бораётганимда, аёлларга кўзим тушса, худди шундай хаёллар ўтади. Касбим шуни талаб қилса, нима қилай? Аммо шахсан ўзим аёл кишига унинг ташқи кўринишида айнан нимани ўзгартирган бўлишимни айтолмайман. Бу одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайди. Дейлик, кабинетимга қирғийбурун аёл келиб… юзидаги кичик холни олиб ташламоқчилигини айтади!
 Пластик жарроҳлик ҳамма учунмас. Ахир аёл юзидаги хол унинг қирғий бурни билан таққослаганда, кўзга кўринмайдиган даражада. Аммо, аёлни бахтсиз қилаётган унинг қирғий бурни бўлмаса, мен нима қила оламан? Агар бурун ҳақида оғиз очадиган бўлсам, аёлда яна битта комплекс пайдо бўлиши мумкин.
Шу боис, пластик жарроҳ қайсидир маънода руҳшунос ҳисобланади.

— Чирой бағишлаш мақсадида, аёлларга тиғ теккизиш фикри сизда қачон пайдо бўлган?
— Умуман олганда, дадам ва акам сингари дастурловчи бўлишим керак эди. Аммо тақдир тақазоси билан мен ойимларнинг касбларига қизиқиб қолдим. Улар косметологлар. Бўлажак касбимни танлашимда мана шу ҳолат муҳим рол ўйнаган.

Яна бир марта такрорлайман, пластик жарроҳлик ҳамма учунмас.

— Бу фикрингизга қўшиламан. Гўзаллик ҳақида тушунчага эга бўлиш, унинг меъёрини белгилай олиш ҳам керак бўлади. Худди рассомлар сингари. Фарқи шундаки, рассом ўзига ёқмаган картинани йиртиб, қайтадан чизиши мумкин, сиз эса – йўқ.
— Гўзалликни ҳис қила олиш қобилиятим учун ҳеч қачон ташвиш тортмаганман. Энг муҳими чидамли бўлиш керак. Чунки операция давомида кутилмаган ҳолатлар юзага келиши мумкин.
Анча йиллар олдин, ўшанда ҳали хирург ассистенти эдим…
— Кўп йиллар олдин?! Неча йилдан бери жарроҳлик билан шуғулланиб келасиз?
— Мустақилми? Етти йилдан буён.
— Зўр-ку! Давом этамиз. Кўп йиллар олдин, ҳали хирург ассистенти бўлганингизда…
— …бўйни қийшиқ қизни операция қилишимиз керак эди.
Операция давомида, қизда қон кета бошлади. Хирургга қарайман, у “миқ” этса қани, ҳеч нарса бўлмагандек, ишини давом эттиряпти.
Ниҳоят, операция якунланиб, жарроҳлик залидан чиққанимизда, устозим қаттиқ асабийлашаётганларини сездим. У киши мендан қўрқдингми, деб сўрадилар. “Йўқ, лекин сизнинг ўрнингизда бўлганимда, қаттиқ қўрққан бўлардим”, деб жавоб қайтардим.

— Сизнинг олдингизга операция қилдиргани келадиган одамлар, – улар қанақа?

— Бизнинг марказимизда шифокорлар шундай дейишади: агар йўлакда гўзал қиз кетиб бораётганини кўрсанг, у аниқ пластик жарроҳ олдига келган. Ҳақиқатан ҳам, мижозларимнинг аксарият қисми – гўзал аёллар.

— Ахир бу унчалик мантиққа тўғри келмайдику. Уларга нима етишмайди дейсиз?

— Улар диққат марказда бўлишга ўрганиб қолишган. Бундан ташқари, пластик жарроҳлик, асосан, руҳий муаммоларни енгишда ёрдам беради.

Кунларнинг бирида ёнимга чуқур депрессия ҳолатига тушган бир аёл келди. Уни эри ташлаб кетибди. Уйдан чиқиб кетаётган эр аёлга, ташлаб кетишининг сабаби чандиқ эканлигини айтган. Аёлнинг пешанасида жуда кичик бир чандиқ бор эди.

Россия Бош вазири Д.Медведев Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама билан - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи хонимлар билан боғлиқ шов-шувлар

Мен юз фоиз аминманки, ўша эркак чандиқдан ўзини оқлаш учун фойдаланган, холос. Аммо бу сўзлар аёл учун комплексга айланиб улгурган эди.

Аёл руҳшуносга мурожаат қилиб, тушкунлик сабабидан қутулиши мумкин, эди албатта. Аммо бунга узоқ вақт кетарди. Мен ўша чандиқни жарроҳлик йўли билан йўқотдим ва аёлни унга тинчлик бермаётган муаммодан халос этдим.

— Операция қилдириш учун келган аёлга рад жавобини берган вақтларингиз ҳам бўлганми?

— Кунларнинг бирида ёнимга бир қиз келди. У яноқларида кулгичлари бўлишини хоҳлар эди. Қиз билан суҳбатлашиш асносида, унга жағи ёқмаслигини билдим. У, шунингдек, юз тузилишини ҳам ўзгартирмоқчи эди. Суҳбатимиз якунида, қизгина, лабларини ҳам шиширмоқчилигини айтди.

Маълум бўлишича, у яқинда ишдан бўшаган ва бошқа давлатга кетиш учун квартирасини сотган. У бутунлай янгиланишни хоҳлаётган эди. Мен қизга яхшилаб ўйлаб кўргин, дея маслаҳат бердим. У бошқа олдимга келмади.

— Одамлардан ғалати, ажабтовур талаблар ҳам бўлиб турадими?
— Кунларнинг бирида келишган бир йигит келди ҳузуримга. Биласизми, у нимани хоҳларди? Қулоқларини синдиришимни! Гап шундаки, у кураш тушаркан ва умрида бир марта ҳам қулоқлари синмаган экан. Айтишига қараганда, ҳамкасблари олдида ноқулаймиш.
— Хўш, уни бахтиёр этдингизми?
—  Йўқ. Ҳархолда, менинг ишим – одамларни кўркам қилиш. Баъзан қизлар бурунларини Майкл Жексоннинг бурнига ўхшатиб, ингичка қилиб беришимни сўрашади. Лекин мен рози бўлмайман. Мижозларимдан ҳар ўнтадан учтаси мендан рад жавобини олади, десам адашмайман.

— Қирғизистонда энг кенг тарқалган пластик жарроҳлик бу қайси?

— Блефаропластика — қовоқлардаги ортиқча ёғни йўқотиш, уларни тортиш. Ёки нархларни сўраяпсизми? Арзон операцияга учмаслик керак. Айрим хирурглар бир кунда еттиталаб мижозларни қабул қилишади. Аммо бизнинг ишимиз – конвейермас, ва кўпинча, натижа яхши бўлмаслиги мумкин.

— Операция ҳақида батафсил гапириб берингчи?

— У ростдан инсонни ўзгартириб юборади. Аввалига асбоб ёрдамида қовоқлар қай даражада очилишини белгилаб оламиз, янги кўзлар мижозга маъқул келган-келмаганини кузатамиз. Кейин керакли анализлар топширилади. Шундан сўнггина операция режалаштирилади.

— Хўш, наркоздан кейин мижозларингиз нимани ҳис қилишади? Капалакка айланган қуртдек, ҳис қилишса керак ўзларини?

— Йўқ. Кўпинча даҳшатга тушадилар. Чунки сал олдин симлар ёрдамида чиройли қовоқ ҳосил қилган бўлсак, операциядан сўнг уларнинг юзи шишган ва жуда қўрқинчли аҳволда бўлади. Одатда, кўкаришлар бир неча ҳафтадан сўнг кетади. Баъзида, тўлиқ тикланиш учун ойлаб вақт керак бўлади.

— Ишингизни тўғрилашга мажбур бўлган вақтларингиз бўладими?

— Ҳар қандай операциядан кейин асоратлар юзага келиши мумкин. Аммо бу камдан кам учрайдиган ҳолат. 200-300 мижоздан биттасида коррекция ўтказишга тўғри келади.

— Одатда, пластик операция ҳақида гап кетганида, жуда катта ўлчамдаги кўкраклар келади хаёлга. Сиз билан бу ҳақда гаплашиш ёддан кўтарилиб қолибди. Қирғизистонлик аёллар нечанчи ўлчамдаги кўкраклар ҳақида орзу қилишади?

— Аниқ айтишим мумкинки, бу борада уларнинг хоҳишлари рус аёллари истагидан фарқ қилади. Россиялик аёллар катта кўкраклар ҳақида орзу қилишса, қирғизистонлик аёллар “табиий”лик тарафдори.

Муаммо шундаки, улар тушунчасидаги “табиийлик” – аслида унчалик тўғримас. Аёлларимиз шоу-бизнес юлдузлари кўкракларига қараб, худди шундай кўкраклар соҳибасига айланишни хоҳлашади. Аммо табиий кўкраклар унақа бўлмаслигини тушунмайдилар.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғоннинг рафиқаси ҳарамларга “ҳаёт мактаби” дея таъриф берди

Хуллас, ҳамма “учинчи” ўлчамдаги кўкракка эга бўлишни хоҳлайди. Лекин у ҳаммаг ҳам тўғри келмайди. Кўкракларни танлаш – жуда узоқ жараён. Ахир кўкрак шакли ва ўлчамини бехато танлай билиш керак.

— Сизнинг ишингиз — аёллар хоҳиш истакларини бажариш, хўш, мамнунмисиз ўз касбингиздан?

— Мен пул эвазига одамларни бахтиёр қиламан. Бундан яхшироғи бўлмаса керак.

Янгиликлар лентаси
0