ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине Эрдўғон Усмонийлар салтанати давридаги ҳарамлар Туркия тарихида ижобий рол ўйнаганини таъкидлади. Биринчи хоним фикрига кўра, ҳарамлар мамлакат аёллари ва салтанат вакиллари учун ўзига хос ҳаёт мактаби вазифасини ўтаган экан.
"Жаҳонга машҳур санъат асарлари билан танишар эканмиз, аксарият ҳолатларда, ҳокимият ва муҳаббат ишқида ёнган аёллар суратларига кўзимиз тушади. Шу билан бир қаторда, ҳарамлар аёллар учун ўзига хос мактаб вазифасини ўтаган, бунда улар ҳаётдан сабоқ олишган: таълим олганлар, саҳоват ишлари билан шуғулланганлар. Бу ишларнинг барчаси султонларнинг волидалари томонидан бошқарилган", — деди Туркиянинг биринчи хоними “Бизнинг тарихимизда ўчмас из қолдирган султонларнинг волидалари” анжуманидаги иштироки давомида.
Эмине Эрдўғоннинг ушбу таъкиди Туркиядаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта шов-шувларни келтириб чиқарди. Норозилик билдирганларнинг аксариятини, ҳатто китоблар мавжуд бўлмаган ҳарамларда, қандай қилиб ажойиб таълимот берилиши мумкин деган савол ҳайратга солган эди.