Тожикистонда чақалоқларга сериал қаҳрамонлари исмини қўйиш таъқиқланади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишТуғруқхонадаги чақалоқ
Туғруқхонадаги чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбедаги туманларнинг бирига қарашли ФҲДЁ мудираси фикрича, янги қонун тожик миллатига мансуб фуқаролар учун ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек ─ Sputnik. Тожикча исмлар реестри мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси билан киритилган “болаларга миллий қадриятларни инобатга олган ҳолда исм танлаш таклифи” асосида қонуний кучга эга норматив ҳужжат сифатида қайд этилади. Sputnik Кирғизистон. мухбири раҳбарни бундай янгилик яратишга ундаган сабабларни аниқлашга уриниб кўрди.

Рухсат берилган исмлар реестри

Миллий маданият нормалари талабига жавоб берадиган исмлар ким томонидан ва қандай аниқланади, деган савол Тожикистон фуқароларида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тўй либоси - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда қариндошлар ўртасида никоҳ таъқиқланди
Рухсат берилган исмлар реестри устида Ҳукумат қошида ташкил қилинган тил ва терминологиялар Қўмитаси Республика Фанлар Академияси билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Реестрга қанча ва қандай исмлар киритилгани ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Аммо манбаларга кўра, рўйхатдан тожик миллатига мансуб болаларга қўйилиши мумкин бўлган исмлар сони уч мингни ташкил қилади.

Бундай қонунга эҳтиёж бормиди?

Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли (ТР парламенти қууйи палатаси) матбуот котиби Мухаммадато Султонов, бу саволга изоҳ берар экан, тузатиш, янги туғилган чақалоқларга исм танлаш жараёнини тартибга солишга йўналтирилганлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Республика фуқароларига туғилажак чақалоқларга тожик халқининг миллий маданияти нормаларидан келиб чиққан ҳолда исм танлаш таклиф этиляпти.

Ҳозирча ўзгариш йўқ

Пойтахтдаги туманларнинг бирида ФҲДЁ бўлим мудиралигини бажарувчи Моҳира Каримованинг айтишича, бу борада ҳозирча ҳеч қандай буйруқ келиб тушмаган, шу боис иш эски нормативлар бўйича кетмоқда.

Аёлнинг таъкидлашича, аксарият ота-оналар ўз фарзандига ҳужжат олгани тайёр исм билан келадилар, аммо, иккиланиб қоладиганлар ҳам кўп учрайди.

"Ана шундайлар учун намуна буклетлар мавжуд. Уларда келтирилган мисоллар ёрдамида ота-оналар ўз фарзандларига хоҳлаган исмни танлаб қўйишлари мумкин", — дейди ФҲДЁ ходими.

Исм қўйишда сериаллар таъсири кучли

Каримова парламентдагиларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг айтишича, мамлакатда, сўнгги пайтларда, чақалоқларни туркча сериаллар қаҳрамонлари исми билан аташ “мода” тусига кирган.

Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда Раҳмонни ҳақорат қилганлар 5 йилга қамалади
Қайд қилиш муассасалари таъкидига кўра, баъзи ота-оналар ўз фарзандига тожикча бўлмаган исмларни танлар эканлар, исмнинг келиб чиқиши тарихи, нима маънони билдиришини ҳатто билмайдилар ҳам.

"Мана яқинда, ота-оналар ўз фарзандларига Алика ёхуд Марва деб исм қўйган ҳолатлар ҳам бўлди. Мисол учун, менга бу жуда ғайритабиий туюлди. Улардан бу исмлар қайси миллатдан олинган, қай маънони билдиради деб сўраганимда, улар бу саволларга жавоб беришолмади.

Аммо, начора. Мана шундай ҳолатларга қарамай, чақалоқларни, албатта, қайд этамиз. Чунки қандай исмни танлаш бу ота-оналар хоҳиши. Биз фақатгина вариантларни таклиф қилишимиз мумкин, аммо уларни мажбурлай олмаймиз” — дейди Каримова.

Қонунга кимлар бўйсунади?

Қонунга киритиладиган ўзгартиришлар ва исмлар реестрига келадиган бўлсак, агар ҳужжат мажбурий характерга эга бўлса, табиийки, қонунга бўйсунишга мажбурмиз. Ҳамма қонунга асосан рўйхатдан ўтказилади, — дейди ФҲДЁ мудираси.

Тожикистонда миллий байроқ куни - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳукумати русча фамилияларни таъқиқламоқда
Каримованинг таъкидига кўра, қонун тожик миллатига мансуб фуқаролар учун жорий қилинади.

"Мамлакатда истиқомат қилувчи рус миллатига мансуб шахслар ўз фамилияларининг сўнгги ҳарфларини тожикча қилиб ўзгартиришганда, бу уларнинг ихтиёрий хоҳиши асосида амалга оширилган эди. Ҳеч ким, уларни мажбурламаганди. Аминманки, бу қонун ҳам Тожикистонда истиқомат қилувчи бошқа халқларга жорий этилмайди”, деди Каримова.

Маҳаллий ОАВ ларида ёзилишича, қонун кучга кирганидан кейин фуқаролар ўз исм-фамилияларини унга биноан ўзгартирмоқчи бўлсалар, уларнинг хоҳишлари амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0