Тожикистонда қариндошлар ўртасида никоҳ таъқиқланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТўй либоси
Тўй либоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу бугун Тожикистон Республикасида қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳни қатъий ман қилиш ҳамда турмуш қураётган ёшлар шартли равишда тиббий кўрикдан ўтиши тўғрисида қонун кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳни таъқиқловчи қонун Тожикистонда кучга кирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Азия-Плюс" нашри тарқатган маълумот асосида.

"Тожикистоннинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги" қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бундан буён бир қорин нари тоғаваччалар, амакиваччалар, холаваччалар, аммаваччалар ва ва уларнинг фарзандлари ўртасида никоҳ қатъий ман этилади. Бундан ташқари, никоҳдан ўтишдан олдин ёшлар мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари шартлиги белгиланди. ФҲДЁ органлари тиббий маълумотлар тақдим этилмаган ҳолатларда никоҳни қайд этиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Шунингдек, қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет элдан ватанга қайтаётган тожикистонлик мигрантларга ҳам тиббий кўрикдан ўтиш шарт этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазири Нусратулло Салимзода 2015 йилда мамлакатда 30 минг нафар ногирон-болалар рўйхатга олингани, уларнинг аксарияти яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳда дунёга келгани ҳақида баёнот қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0