Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Суми вилояти ва ДХРдаги икки Новодмитровкани назоратга олди

Суми вилоятидаги Новодмитровкада 34-алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси ҳарбийлари ҳаракат қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия қўшинлари Суми вилояти ва ДХРдаги Новодмитровка номли икки аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Суми вилоятидаги Новодмитровка аҳоли пунктини назоратга олган.
“Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари эса Донецк Халқ Республикасидаги шу номдаги аҳоли пунктини озод қилган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Суми вилоятидаги Новодмитровкада 34-алоҳида гвардия мотоўқчи бригадаси ҳарбийлари ҳаракат қилган. Улар артиллерия ва зарба берувчи дронлар қўллаб-қувватловида аҳоли пунктига кириб, у ерда мустаҳкамланган.
Вазирликда Новодмитровка устидан назорат ўрнатилиши Россия чегараси бўйлаб хавфсизлик минтақасини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Суми ва Харьков вилоятлари йўналишларида хавфсизлик минтақасини яратиш бўйича ҳаракатларни давом эттираётгани қайд этилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Землянки ва Илиновка устидан назорат ўрнатди