Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Землянки ва Илиновка устидан назорат ўрнатди

Землянкидаги жангларда штурм гуруҳлари, дронлар ва артиллерия қўлланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Землянки ва ДХРдаги Илиновка аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, Землянки учун жангларда “Шимол” қўшинлар гуруҳи таркибидаги 69-мотоўқчи дивизия штурм гуруҳлари иштирок этган. Ҳарбийлар аҳоли пункти ҳудудидаги ўт очиш нуқталари, таянч позициялар ва захиралар йўналишига зарбалар берган.

Жанглар давомида учувчисиз тизимлар қўшинлари, артиллерия қуроли ва зарба берувчи дронлар фаол қўлланган. Улар ўт очиш нуқталари, таянч пунктлари ва ҳаракатланаётган захираларни йўқ қилган.

Аҳоли пунктидан украин бўлинмалари сиқиб чиқарилганидан сўнг ҳарбий хизматчилар бинолар ва ертўлаларни текширишга киришган. Муҳандислик гуруҳлари эса ҳудудни портловчи моддалардан тозалаш ишларини бошлаган.
Россия томони Землянки устидан назорат ўрнатилиши чегара бўйлаб хавфсизлик ҳудудини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Донецк Халқ Республикасидаги Илиновка аҳоли пунктини “Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари озод қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Суми вилояти ва ДХРда иккита қишлоқни назоратга олди