Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Суми вилояти ва ДХРда иккита қишлоқни назоратга олди

Россия Мудофаа вазирлиги Таратутино ва Ильичовка аҳоли пунктлари озод қилинганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия қўшинлари Суми вилоятидаги Таратутино ҳамда ДХРдаги Ильичовка қишлоқлари устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар натижасида Таратутино аҳоли пунктини назоратга олган.
Шунингдек, Суми вилоятининг Мирополье, Новая Сеча ва Корчаковка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита бригадаси ҳамда ҳудудий мудофаа бригадаси тузилмаларига зарба берилган.
Харьков вилоятининг аҳоли пунктлари ҳудудларида эса Украина Қуролли кучларининг иккита механизациялашган ва мотоўқчи бригадаси, ҳужум полки ҳамда Миллий гвардия бригадаси шахсий таркиби ва техникасига талафот етказилган.

“Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Ильичовка аҳоли пунктини озод қилган.

Шунингдек, Харьков вилояти ва ДХРдаги аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита механизациялашган, аэромобиль ва ҳужумкор бригадалари ҳамда ҳудудий мудофаа бригадаси тузилмаларига қақшатқич зарба берилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Харьков вилоятидаги Бочково аҳоли пункти Россия назоратига ўтди