Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари икки аҳоли пунктини назоратга олди: операция тафсилотлари

Россия Мудофаа вазирлиги “Марказ” ва “Шимол” қўшинлари гуруҳлари ДХРдаги ва Харьков вилоятидаги аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатганини маълум қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия қўшинлари ДХР ва Харьков вилоятидаги икки аҳоли пункти устидан назорат ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳаракатлар билан Донецк Халқ Республикасининг Гришино аҳоли пунктини озод қилди," — дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик маълумотига кўра, "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятининг Ветеринарное аҳоли пункти устидан назорат ўрнатган.
Хабарда айтилишича, Ветеринарное аҳоли пункти устидан назоратни "Шимол" гуруҳининг 245-гвардия мотоўқчи полки ҳужумчилари таъминлаган.
Операция чоғида дронлар, артиллерия ва танклар жалб қилинган. Ҳужумчи бўлинмалар таянч нуқталардаги қаршиликни бостириб, янги марраларда мустаҳкамланган.
Шунингдек, хабарда зарбалар Украина Қуролли Кучларининг ўт очиш позициялари ва яқин захираларига берилгани айтилган.
Вазирлик маълумотига кўра, аҳоли пунктига кирган ҳарбийлар бинолар ва ертўлаларни текшириб чиққан, шундан сўнг қишлоқ марказида Россия давлат байроғи ўрнатилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Волчанские Хутора устидан назорат ўрнатди: операция тафсилотлари