Эрон йўқ қилган 500 миллион долларлик АҚШ самолёти нимаси билан қимматли эди

Эрон зарбаси АҚШнинг энг қиммат ва нодир ҳаво кузатув платформаларидан бири — 500 миллион долларлик E-3 AWACS самолётини амалда сафдан чиқарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Эрон зарбасида яроқсиз ҳолга келган АҚШнинг Boeing E-3 Sentry AWACS узоқ масофали радиолокацион аниқлаш самолёти 500 миллион доллардан ортиқ баҳоланади ва уни алмаштириш қийин, деб ёзади "Military Watch Magazine"
Нашрнинг таъкидлашича, бу турдаги самолётлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларидаги энг қиммат ва муҳим ҳаво платформаларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Саудия Арабистонидаги АҚШнинг “Шаҳзода Султон” авиабазасига берилган зарба натижасида E-3 самолёти йўқ қилинганини маълум қилган эди.
Нашрга кўра, E-3ни ўрнини тўлдириши айниқса қийин, чунки унинг ўрнини босиши керак бўлган янги E-7 Wedgetail дастури эндигина молиялаштирилмоқда ва етказиб бериш навбати ҳам узоқ. Шу боис бундай самолётнинг сафдан чиқиши АҚШ учун фақат молиявий эмас, балки ҳарбий нуқтаи назардан ҳам жиддий йўқотиш саналади.
ОАВ маълумотларига кўра, E-3 AWACS АҚШ армиясидаги энг муҳим ҳаво бошқарув платформаларидан бири бўлиб, ҳаводаги нишонларни узоқ масофадан аниқлаш, вазиятни кузатиш ва ҳарбий авиация ҳаракатларини мувофиқлаштиришда қўлланади.
Эрон БААда 500 нафарга яқин АҚШ ҳарбийларига зарба берди