ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилояти ва Донецк Халқ Республикасидаги икки аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирликка кўра, "Ғарб" қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Харьков вилоятидаги Ковшаровка ва ДХРдаги Брусовка аҳоли пунктлари эгалланган.
Шунингдек, оператив-тактик авиация, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва артиллерия ҳарбий аэродромлардаги авиация техникасига, Украина Қуролли Кучлари манфаатлари учун ишлатилаётган энергетика ҳамда транспорт инфратузилмаси объектларига, узоқ масофали дронларни учириш майдонларига, шунингдек, "Flamingo" қанотли ракеталарини сақлаш жойларига зарба бергани айтилди.
Хабарда, бундан ташқари, Украина қуролли тузилмалари ва хорижий ёлланма аскарларнинг 143 та ҳудуддаги вақтинчалик жойлашув пунктлари ҳам нишонга олингани қайд этилган.