"Миржалол китоблар қуршовида улғайган. Эр-хотин ҳар йили ёзда болаларини Қарши шаҳридаги китоб дўконига олиб борар, болалар ўзларига ёққан китобни ўзлари танлар эдилар. Оиланинг тўнғич фарзанди бўлган Миржалол ҳар доим бир нечта китобларни олиб, кейинчалик укалари билан бирга ўқирди. Китобга меҳр уйғотар эканмиз, ўғлимиз ўз ҳаётини китоб билан боғлашга қарор қилади, деб ўйламагандик. Китоблар унинг пойтахтдаги олий ўқув юртига ўқишга кириши ва уни тугатиши, турмуш ўртоғини учратиши ва ўзига ёқадиган иш топишига ёрдам берди", - дейди Кўкдала туманида туғилган куёвнинг онаси Меҳри Диёрова.
"Оиланинг келажаги келинларга боғлиқ. Менга эса невара-чевараларимнинг билимли бўлиши муҳим", - дея эътироф этади касби шифокор бўлган Меҳри Диёрова.
"Китоблар ортилган машина 16 соат юрди. Уларни бир жойга тўплаб, 1,5 минг китобдан иборат салмоқли кутубхонага эга бўлдик. Айтганча, тўй ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтди", - дея таъкидлади Насибахоннинг қайнонаси.