Метрода китоб мутолааси: Тошкентда янги лойиҳа йўлга қўйилди

© SputnikВ метро Ташкента открылась сеть библиотек
В метро Ташкента открылась сеть библиотек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Oбуна бўлиш
Пойтахт метроси йўловчилари китобни жавондан олиб, саёҳат давомида ўқишлари мумкин, уни аввалги жойига ёки худди шундай кутубхона мавжуд бўлган бошқа бекатга қайтаришлари керак бўлади
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Тошкент метросида кутубхоналар тармоғи очилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Турон китоб бекати” деб номланган лойиҳа доирасида маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг асарлари жойлаштирилган китоб жавонлари метрополитеннинг қатор бекатларида ўрнатилди.

Ҳозирги кунда "Алишер Навоий" ва "Пахтакор" бекатлари ўртасидаги ўтиш жойида, шунингдек, "Туркистон", "Буюк Ипак йўли", "Беруний", "Чилонзор", "Мингўрик", "Тошкент" ва "Дўстлик" бекатларида кутубхона жавонлари фаолият кўрсатмоқда.

Лойиҳа доирасида келгусида ер ости ва ер усти метросининг барча бекатларида, шу жумладан, бекатлараро ўтиш жойларида ҳам кутубхоналар ташкил этиш режалаштирилган.
© SputnikВ метро Ташкента открылась сеть библиотек
В метро Ташкента открылась сеть библиотек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
В метро Ташкента открылась сеть библиотек
Йўловчилар жавондан истаган китобни олиб, саёҳат вақтида ўқишлари мумкин. Китобни аввалги жойига ёки кутубхона жавони мавжуд бўлган исталган станцияга қайтариш талаб этилади.
Лойиҳа “Тошкент метрополитени” ДУК, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда “Туронбанк” ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Насриддин Исмоилов Павлов уйи ва унинг ҳимоячилари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Тошкентда Сталинград қаҳрамонлари ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0