https://sputniknews.uz/20260316/kelin-xonadon-intervyu-56315739.html
Китобга меҳр сабаб бошланган муҳаббат қиссаси: “800 китоб”ли келин хонадонидан интервью
Китобга меҳр сабаб бошланган муҳаббат қиссаси: “800 китоб”ли келин хонадонидан интервью
Sputnik Ўзбекистон
Андижонлик Насибахон Иброҳимова куёвнинг уйига анъанавий сеп ўрнига 800 та китоб юборди. Китобхонлар танловида танишган ёшлар бугун 1500 китоблик умумий кутубхонага эга ва китоб бизнесини ривожлантирмоқда.
2026-03-16T19:18+0500
2026-03-16T19:18+0500
2026-03-17T10:06+0500
ўзбекистон
жамият
оила
қашқадарё
зулфия мукофоти
sputnik
интервью
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/10/56312980_0:43:960:583_1920x0_80_0_0_3b5cd0f5a004f3a12688a399601ffdce.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Андижонлик Насибахон Иброҳимованинг куёвнинг уйига 800 та китоб юборгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.Sputnik Ўзбекистон мухбири қиз ва унинг оиласини янги қариндошларига анъанавий сеп — олтин, мебель ва чиройли костюмлар эмас, балки китоблар тўпламини юборишга нима ундаганини аниқлашга қарор қилди.Насибахон ва Миржалолнинг муҳаббат тарихи уч йил аввал бошланган. Ўша пайтда Насибахон Андижон давлат университетида, Миржалол эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил оларди. Бўлажак келин-куёв Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган китобхонлар танловида танишиб, вақт ўтиши билан улар ўртасида дўстлик ришталари боғланди.Насибахон қайнонасининг тан олишича, у болалигиданоқ тўрт ўғлига тилла таққан келин керак эмаслигини айтиб келган.Олтинчи синфда Миржалол ўз пулига синфдошидан “Юлдузли тунлар” китобини сотиб олган, шундан сўнг у шахсий кутубхонасини яратишга жиддий киришган. Айтишича, мазкур асар унга шу қадар кучли таъсир қилганки, ҳатто укасига китоб муаллифи шарафига Бобур деб исм қўйишни илтимос қилган.Вақт ўтиши билан унинг кутубхонасида 700 тага яқин китоб жамланди.Ўтган йили Миржалол ота-онасига орзусидаги қизни учратганини айтган. Онаси бўлажак келинининг китобга бўлган меҳрини билиб, дарҳол уларга сепи эмас, айнан китоблар кераклигини айтган.Ёш келин-куёв жорий йилнинг 8 март куни кенгроқ танилди. Маҳаллий блогерлардан бири Зулфия мукофотига номзодлар қаторида бўлган Насибахон ҳақида кичик лавҳа тайёрлади. У мукофот олмаган бўлса-да, умидсизликка тушмаган ва келгуси йилда яна ўз кучини синаб кўришни режалаштирмоқда.Бугун келин-куёв Тошкентда яшайди. Иккаласи ҳам китоб дўконида ишлайди ва китоб маҳсулотлари онлайн-дўконини ривожлантириш билан шуғулланади. Инглиз тилини мукаммал биладиган, IELTS сертификатига эга Миржалол келажакда китоб таржимаси билан шуғулланишни режалаштирмоқда.Насибахон ҳам ўз устида ишлашни давом эттириб, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти магистратурасига ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда.Таъкидлаш жоизки, қиз Алишер Навоий номидаги стипендия соҳиби бўлган, шунингдек, Тюмень давлат университетида бир ойлик стажировка ўтаб, у ерда Россия мусиқа маданиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганган.Шунингдек, ёш келин-куёвларнинг режаларида Қашқадарёда хусусий болалар боғчаси ва китоб дўкони очиш бор.
https://sputniknews.uz/20251106/metro-kitob-yangi-loyiha-53284323.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/10/56312980_18:0:943:694_1920x0_80_0_0_c6de37144b41e5aa7bf23d7c24e8288d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
андижон, насибахон иброҳимова, келин, куёв, сеп, китоб, 800 та китоб, 1500 китоб, кутубхона, китобхонлар танлови, миржалол, китоб дўкони, ғайриоддий сеп, ўзбекистон
андижон, насибахон иброҳимова, келин, куёв, сеп, китоб, 800 та китоб, 1500 китоб, кутубхона, китобхонлар танлови, миржалол, китоб дўкони, ғайриоддий сеп, ўзбекистон
Китобга меҳр сабаб бошланган муҳаббат қиссаси: “800 китоб”ли келин хонадонидан интервью
19:18 16.03.2026 (янгиланди: 10:06 17.03.2026) Эксклюзив
Китобхонлар танловида танишган бу келин-куёвнинг кутубхонасида ҳозир 1500 та китоб бор. Келин қайнонасининг айтишича, қизнинг китобга меҳрини билгач, у сепи эмас, китоблар кераклигини айтган.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Андижонлик Насибахон Иброҳимованинг куёвнинг уйига 800 та китоб юборгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон мухбири қиз ва унинг оиласини янги қариндошларига анъанавий сеп — олтин, мебель ва чиройли костюмлар эмас, балки китоблар тўпламини юборишга нима ундаганини аниқлашга қарор қилди.
Насибахон ва Миржалолнинг муҳаббат тарихи уч йил аввал бошланган. Ўша пайтда Насибахон Андижон давлат университетида, Миржалол эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил оларди. Бўлажак келин-куёв Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган китобхонлар танловида танишиб, вақт ўтиши билан улар ўртасида дўстлик ришталари боғланди.
"Миржалол китоблар қуршовида улғайган. Эр-хотин ҳар йили ёзда болаларини Қарши шаҳридаги китоб дўконига олиб борар, болалар ўзларига ёққан китобни ўзлари танлар эдилар. Оиланинг тўнғич фарзанди бўлган Миржалол ҳар доим бир нечта китобларни олиб, кейинчалик укалари билан бирга ўқирди. Китобга меҳр уйғотар эканмиз, ўғлимиз ўз ҳаётини китоб билан боғлашга қарор қилади, деб ўйламагандик. Китоблар унинг пойтахтдаги олий ўқув юртига ўқишга кириши ва уни тугатиши, турмуш ўртоғини учратиши ва ўзига ёқадиган иш топишига ёрдам берди", - дейди Кўкдала туманида туғилган куёвнинг онаси Меҳри Диёрова.
Насибахон қайнонасининг тан олишича, у болалигиданоқ тўрт ўғлига тилла таққан келин керак эмаслигини айтиб келган.
"Оиланинг келажаги келинларга боғлиқ. Менга эса невара-чевараларимнинг билимли бўлиши муҳим", - дея эътироф этади касби шифокор бўлган Меҳри Диёрова.
Олтинчи синфда Миржалол ўз пулига синфдошидан “Юлдузли тунлар” китобини сотиб олган, шундан сўнг у шахсий кутубхонасини яратишга жиддий киришган. Айтишича, мазкур асар унга шу қадар кучли таъсир қилганки, ҳатто укасига китоб муаллифи шарафига Бобур деб исм қўйишни илтимос қилган.
Вақт ўтиши билан унинг кутубхонасида 700 тага яқин китоб жамланди.
Ўтган йили Миржалол ота-онасига орзусидаги қизни учратганини айтган. Онаси бўлажак келинининг китобга бўлган меҳрини билиб, дарҳол уларга сепи эмас, айнан китоблар кераклигини айтган.
"Китоблар ортилган машина 16 соат юрди. Уларни бир жойга тўплаб, 1,5 минг китобдан иборат салмоқли кутубхонага эга бўлдик. Айтганча, тўй ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтди", - дея таъкидлади Насибахоннинг қайнонаси.
Ёш келин-куёв жорий йилнинг 8 март куни кенгроқ танилди. Маҳаллий блогерлардан бири Зулфия мукофотига номзодлар қаторида бўлган Насибахон ҳақида кичик лавҳа тайёрлади. У мукофот олмаган бўлса-да, умидсизликка тушмаган ва келгуси йилда яна ўз кучини синаб кўришни режалаштирмоқда.
Бугун келин-куёв Тошкентда яшайди. Иккаласи ҳам китоб дўконида ишлайди ва китоб маҳсулотлари онлайн-дўконини ривожлантириш билан шуғулланади. Инглиз тилини мукаммал биладиган, IELTS сертификатига эга Миржалол келажакда китоб таржимаси билан шуғулланишни режалаштирмоқда.
Насибахон ҳам ўз устида ишлашни давом эттириб, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти магистратурасига ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда.
Таъкидлаш жоизки, қиз Алишер Навоий номидаги стипендия соҳиби бўлган, шунингдек, Тюмень давлат университетида бир ойлик стажировка ўтаб, у ерда Россия мусиқа маданиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганган.
Шунингдек, ёш келин-куёвларнинг режаларида Қашқадарёда хусусий болалар боғчаси ва китоб дўкони очиш бор.