Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

68 кун жанговар позицияни якка ўзи ушлаб турган Ярашевга “Россия Қаҳрамони” унвони берилди

ДХР раҳбари Путин билан учрашувда Ярашевнинг 68 кун якка ўзи жанговар позицияни ушлаб тургани ҳақида сўзлаб берган эди. Путин аввал қўмондон билан гаплашиб, кейин уни мукофотлашини айтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин оддий аскар Сергей Ярашевга махсус ҳарбий операциядаги жангларда кўрсатган мардлиги ва қаҳрамонлиги учун "Россия Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида фармонни имзолади.
Ҳужжатда унвон ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган жасорати учун берилгани айтилган.
Ярашев ҳақида 10 март куни Кремлда бўлиб ўтган учрашувда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, самаралик 21 ёшли ҳарбий хизматчи Гришино аҳоли пункти районида Красноармейск йўналишидаги таянч нуқтани 68 кун давомида ёлғиз ҳолда ҳимоя қилган.
Пушилиннинг таъкидлашича, жангчи душманнинг асосий кучлардан узиб қўйишга қаратилган уринишларига қарамай, позицияни ташлаб кетмаган. Қарши ҳужумлар 68 кун давомида тўхтамаган, аммо Ярашев таянч нуқтани ушлаб туришга муваффақ бўлган. Душман кечаси ҳам, кундузи ҳам, артиллерия ёрдамида ва ён томонлардан ҳужум қилиб, уни позициядан сиқиб чиқаришга уринди. Ўқ-дори, миналар ва озиқ-овқат россиялик аскарга коптерлар орқали етказиб турилган.
Маълум қилинишича, ҳарбий хизматчи кейинчалик эвакуация қилинган. Ҳозир у госпиталда даволанмоқда, шифокорлар унинг икки оёғини кесишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, Пушилин унинг қўйилган вазифани тўлиқ бажарганини қайд этган.
Аввалроқ “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Ярашевга Тигран Кеосаян номидаги мукофот — 1 миллион рубль — берилишини маълум қилган эди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Яровая қишлоғини озод этди — мудофаа вазири жангчиларни табриклади