https://sputniknews.uz/20260311/yarashev-russia-qahramon-56220359.html
68 кун жанговар позицияни якка ўзи ушлаб турган Ярашевга “Россия Қаҳрамони” унвони берилди
68 кун жанговар позицияни якка ўзи ушлаб турган Ярашевга “Россия Қаҳрамони” унвони берилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин 68 кун давомида якка ўзи жанговор позицияни ушлаб турган Сергей Ярашевга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш ҳақида фармон имзолади.
2026-03-11T15:52+0500
2026-03-11T15:52+0500
2026-03-11T16:02+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
владимир путин
денис пушилин
донецк халқ республикаси (дхр)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0b/56220162_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_15a0ff70fd5d5ee600d2913c56e2e731.png
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин оддий аскар Сергей Ярашевга махсус ҳарбий операциядаги жангларда кўрсатган мардлиги ва қаҳрамонлиги учун "Россия Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида фармонни имзолади.Ҳужжатда унвон ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган жасорати учун берилгани айтилган.Пушилиннинг таъкидлашича, жангчи душманнинг асосий кучлардан узиб қўйишга қаратилган уринишларига қарамай, позицияни ташлаб кетмаган. Қарши ҳужумлар 68 кун давомида тўхтамаган, аммо Ярашев таянч нуқтани ушлаб туришга муваффақ бўлган. Душман кечаси ҳам, кундузи ҳам, артиллерия ёрдамида ва ён томонлардан ҳужум қилиб, уни позициядан сиқиб чиқаришга уринди. Ўқ-дори, миналар ва озиқ-овқат россиялик аскарга коптерлар орқали етказиб турилган.Маълум қилинишича, ҳарбий хизматчи кейинчалик эвакуация қилинган. Ҳозир у госпиталда даволанмоқда, шифокорлар унинг икки оёғини кесишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, Пушилин унинг қўйилган вазифани тўлиқ бажарганини қайд этган.Аввалроқ “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Ярашевга Тигран Кеосаян номидаги мукофот — 1 миллион рубль — берилишини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20260305/russia-yarovaya-ozod-56123217.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/0b/56220162_103:0:680:433_1920x0_80_0_0_3ea0580f608070e6fc6966d670a2411c.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей ярашев, путин, россия қаҳрамони, дхр, гришино, жанговор позиция, 68 кун, ҳарбий хизматчи, мукофот, фармон
сергей ярашев, путин, россия қаҳрамони, дхр, гришино, жанговор позиция, 68 кун, ҳарбий хизматчи, мукофот, фармон
68 кун жанговар позицияни якка ўзи ушлаб турган Ярашевга “Россия Қаҳрамони” унвони берилди
15:52 11.03.2026 (янгиланди: 16:02 11.03.2026) ДХР раҳбари Путин билан учрашувда Ярашевнинг 68 кун якка ўзи жанговар позицияни ушлаб тургани ҳақида сўзлаб берган эди. Путин аввал қўмондон билан гаплашиб, кейин уни мукофотлашини айтган.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин оддий аскар Сергей Ярашевга махсус ҳарбий операциядаги жангларда кўрсатган мардлиги ва қаҳрамонлиги учун "Россия Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида фармонни
имзолади.
Ҳужжатда унвон ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган жасорати учун берилгани айтилган.
Ярашев ҳақида 10 март куни Кремлда бўлиб ўтган учрашувда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, самаралик 21 ёшли ҳарбий хизматчи Гришино аҳоли пункти районида Красноармейск йўналишидаги таянч нуқтани 68 кун давомида ёлғиз ҳолда ҳимоя қилган.
Пушилиннинг таъкидлашича, жангчи душманнинг асосий кучлардан узиб қўйишга қаратилган уринишларига қарамай, позицияни ташлаб кетмаган. Қарши ҳужумлар 68 кун давомида тўхтамаган, аммо Ярашев таянч нуқтани ушлаб туришга муваффақ бўлган. Душман кечаси ҳам, кундузи ҳам, артиллерия ёрдамида ва ён томонлардан ҳужум қилиб, уни позициядан сиқиб чиқаришга уринди. Ўқ-дори, миналар ва озиқ-овқат россиялик аскарга коптерлар орқали етказиб турилган.
Маълум қилинишича, ҳарбий хизматчи кейинчалик эвакуация қилинган. Ҳозир у госпиталда даволанмоқда, шифокорлар унинг икки оёғини кесишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, Пушилин унинг қўйилган вазифани тўлиқ бажарганини қайд этган.
Аввалроқ “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонян Ярашевга Тигран Кеосаян номидаги мукофот — 1 миллион рубль — берилишини маълум қилган эди.