Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Яровая қишлоғини озод этди — мудофаа вазири жангчиларни табриклади

Яровая аҳоли пунктини “Ғарб” қўшинлари жангчилари озод қилишга муваффақ бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг “Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасидаги Яровая аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов 1-мотоўқчи полк қўмондонлиги ва шахсий таркибини Яровая аҳоли пункти озод этилгани муносабати билан табриклади.
Унинг таъкидлашича, ҳужум бўлинмалари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, босқичма-босқич олдинга силжимоқда ва умумий ғалаба кунини яқинлаштирмоқда.
Андрей Белоусов ҳарбий хизматчиларга жанговар вазифаларни муваффақиятли бажарганликлари ва ҳарбий бурчга содиқликлари учун миннатдорчилик билдириб, улар миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва Россия хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўз вазифаларини шараф билан бажаришда давом этишига ишонч билдирди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Суми ва Запорожьеда иккита аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди