Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда геосиёсий кескинлик кучайган шароитда жанговар шайлик ва замонавий технологиялар масаласи кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда 13 январь куни Хавфсизлик кенгаши мажлисида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди.
Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Ривожланган давлатлар тажрибаси ва замонавий жанговар ҳаракатлар таҳлили асосида ҳарбий бошқарув ҳамда тайёргарлик тизимига янги ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшинлар самарадорлигини ошириш мақсадида учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни кучайтириш ҳамда замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари тегишли вазифаларни белгилаб берди
Мудофаа доктринаси янгиланади — Шавкат Мирзиёев армияни ривожлантириш йўналишини белгилади