Ҳарбийлар маошини ошириш, мудофаа доктринасини янгилаш—президент йиғилишда вазифалар қўйди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПод председательством президента состоялось заседание Совета безопасности
Под председательством президента состоялось заседание Совета безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Oбуна бўлиш
Йиғилишда армияни модернизация қилиш, ҳарбий хизматчилар учун янги имтиёзлар жорий этиш, маош, пенсия ва устамаларни ошириш бўйича вазифалар белгиланди
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда мудофаа соҳасида хавф-хатарларни олдиндан бартараф этишга қаратилган проактив ёндашувга ўтиш вазифаси қўйилди.
Мудофаа саноатини ривожлантириш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келгани ҳам айтилди.
Ҳарбий хизматчилар хизматдан қайтганда касбий кўникмаларга эга бўлади. “Бир миллион дастурчи” ва сунъий интеллект дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар ҳарбий хизматчи ўқитилади.
Муддатли хизматчиларнинг олий таълимга кириши, хизматдан кейин ўқишини давом эттириши, иш билан таъминланиши ва тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича қатор чоралар белгиланди. Жумладан:
1 апрелдан офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;
контрактчи ҳарбий хизматчилар ва сержантлар маоши 10 фоизга кўпайтирилади;
ҳудудий мудофаа органлари ходимлари иш ҳақи жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда 50 фоизга оширилади;
30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси 100 фоизгача ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳарбий қисмлар бадиий адабиётлар билан таъминланади.
Бывшая крупная база США в Хосте под контролем талибов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2026
Венесуэла воқеаларидан сўнг Афғонистон ўз армиясини кучайтиришга қарор қилди
Янгиликлар лентаси
0