https://sputniknews.uz/20260303/mudofaa-qobiliyat-mustahkamlash-yigilish-56077195.html
Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди
Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Геосиёсий кескинлик шароитида жанговар шайлик, замонавий қурол-яроғ ва учувчисиз тизимлар масаласи муҳокама қилинди.
2026-03-03T18:08+0500
2026-03-03T18:08+0500
2026-03-03T18:08+0500
ўзбекистон
жамият
армия
қуролли кучлар
ҳарбий техника
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/03/56076954_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_55d214acc1a462bf1bc9173a185e8a9f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда 13 январь куни Хавфсизлик кенгаши мажлисида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди.Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.Ривожланган давлатлар тажрибаси ва замонавий жанговар ҳаракатлар таҳлили асосида ҳарбий бошқарув ҳамда тайёргарлик тизимига янги ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни кучайтириш ҳамда замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.Йиғилиш якунида давлат раҳбари тегишли вазифаларни белгилаб берди
https://sputniknews.uz/20260113/prezident-yigilish-vazifalar-54779291.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/03/56076954_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_0bab854624e2c2cb2f817f3517dd45b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, хавфсизлик кенгаши, мудофаа вазирлиги, жанговар шайлик, учувчисиз тизимлар, рақамли бошқарув, ҳарбий инфратузилма, геосиёсий кескинлик, хавфсизлик таҳдидлари
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, хавфсизлик кенгаши, мудофаа вазирлиги, жанговар шайлик, учувчисиз тизимлар, рақамли бошқарув, ҳарбий инфратузилма, геосиёсий кескинлик, хавфсизлик таҳдидлари
Президент ҳузурида мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда геосиёсий кескинлик кучайган шароитда жанговар шайлик ва замонавий технологиялар масаласи кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда 13 январь куни Хавфсизлик кенгаши мажлисида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди.
Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.
Ривожланган давлатлар тажрибаси ва замонавий жанговар ҳаракатлар таҳлили асосида ҳарбий бошқарув ҳамда тайёргарлик тизимига янги ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшинлар самарадорлигини ошириш мақсадида учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳарбий-маъмурий секторлар, полигонлар, таълим муассасалари ва моддий-техник таъминот инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни кучайтириш ҳамда замонавий қурол-яроғ ва технологияларни ўзлаштиришга қаратилган дастурларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари тегишли вазифаларни белгилаб берди